Ўзбекистонлик пара сузувчилар халқаро мусобақани 2 та медаль билан бошлашди

© Национальный паралимпийский комитет.Пара плавание
Пара плавание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2023
Oбуна бўлиш
Ислам Асланов кумуш, Музаффар Турсунхўжаев эса бронза медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистонлик пара сузувчилар халқаро мусобақани 2 та медаль билан бошлашди, дея хабар берди Миллий паралимпия қўмитаси.
Шу кунларда пара сузиш бўйича терма жамоа аъзолари Франциянинг Лимож шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон сериясига кирувчи нуфузли мусобақада иштирок этишмоқда.
Бугун мусобақанинг S13 классида эркаклар ўртасида 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича баҳсларда қатнашган икки нафар ҳамюртимиз совриндорлар сафидан жой олди.
Жумладан, Ислам Асланов 52.40 сония билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
53.19 сония натижа билан унинг ортидан финишга келган яна бир вакил Музаффар Турсунхўжаев эса делегация ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди. Ушбу йўналишда ғолиблик мезбон франциялик спортчига насиб этди.
Пара сузувчиларнинг ушбу мусобақадаги иштироки давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0