Фарғона йирик тўқимачилик фабрикасини ишга туширишга тайёрланмоқда — фото

Oбуна бўлиш
Тўқимачилик фабрикаси ишга тушиши билан 1100 та янги доимий иш ўрни яратилади.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Фарғона вилояти Риштон туманида “Рус-Ўзбектекс” пахта-тўқимачилик кластери қошида йирик тўқимачилик фабрикаси иш бошлайди. Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, фабрика Мустақиллик байрами арафасида очилади.
Тўқимачилик фабрикаси йиллик 7200 тонна калава ип, 6800 тонна мато, 3300 тонна момиқ сочиқ ҳамда 3300 тонна чойшаб ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Фабрикада 1100 та янги доимий иш ўрни яратилади.
“Лойиҳа қиймати 33 млн еврога тенг бўлган корхона қурилишида сўнгги босқич ишлари якунланмоқда. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари деярли якунланиб, хориждан келтирилган энг сўнгги русумдаги ускуналарни ўрнатиш ишлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Вилоят ҳокими Риштон туманидаги ўрганишлари доирасида “Рус-Ўзбектекс” пахта-тўқимачилик кластери қошида ташкил этилаётган тўқимачилик фабрикасининг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.
© Хокимият Ферганской области
Текстильная фабрика - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Хокимият Ферганской области
Текстильная фабрика - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Хокимият Ферганской области
Текстильная фабрика - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Янгиликлар лентаси
0