ОТБ Ўзбекистонда мактаб қуриш учун 1 млн $дан ортиқ маблағ ажратади — манзиллар

© SputnikШкола №30 в Бухаре готовится принять учеников
Школа №30 в Бухаре готовится принять учеников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2023
Oбуна бўлиш
ОТБ Тошкент шаҳри ва унинг вилоятида 13 та мактаб қуриш учун маблағ ажратади. Мактаблар қурилиши учун ер участкалари ажратилди.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 13 та мактаб қурилишига кўмак беради. Бу ҳақда президентнинг ПҚ-163-сонли қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, техник хизматлар кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ОТБ қайтариб бериш шарти билан 1,1 миллион доллар ажратади.
Шу билан бирга, ушбу маблағнинг 150 минг доллари давлат бюджети ҳисобидан, 950 минг доллари эса хусусий шериклар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
Лойиҳа 2023-2024 йилларда банк билан тузилган шартнома асосида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.
Мактаб қурилиши учун мумий майдони 67,55 гектар бўлган ер участкалари ажратилди.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт туманидан 1 та, Тошкент вилоятидаги Зангиота туманидан 5 та, Ўртачирчиқ туманидан 2 та, Қибрай туманидан 3 та, Тошкент туманидан эса 2 та ер участкаси ажратилди.

Мактаб қуриш учун ажратилган ер участкалари манзили:
1.
Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, “Хушнуд” МФЙ;
2.
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Намуна” МФЙ;
3.
Зангиота тумани, “Бўстон” МФЙ;
4.
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин массиви Конкус кўчаси;
5.
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек массиви;
6.
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Улуғбек массиви;
7.
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Охунбобоев массиви (331-контурида жойлашган);
8.
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Охунбобоев массиви (460-контурида жойлашган);
9.
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Тошкент давлат аграр университети ўқув-илмий марказига тегишли ер участкаси;
10.
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Дўрмон массиви;
11.
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Беруний” МФЙ;
12.
Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Ўрмон ва манзара илмий ишлаб чиқариш институти массивининг қишлоқ хўжалиги ер участкаси;
13.
Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти ер участкаси.
Янгиликлар лентаси
0