https://sputniknews.uz/20230525/yangi-aeroport-toshkent-35346753.html
Янги Тошкент аэропорти қаерда жойлашиши маълум қилинди
Янги Тошкент аэропорти қаерда жойлашиши маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Мавжуд аэропорт ҳам ўз ишини давом эттириши мумкин.
2023-05-25T18:01+0500
2023-05-25T18:01+0500
2023-05-25T18:01+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
тошкент вилояти
аэропорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/638/61/6386171_0:6:5568:3138_1920x0_80_0_0_28e89ed2f9175d9750e41743aa64e909.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Агар янги Тошкент аэропорти қурилиши маъқулланса, ҳаво бандаргоҳи шаҳар ташқарисига олиб чиқилади, деб хабар берди "Uzbekistan Airports" Sputnik мухбирига.Шу билан бирга, мавжуд аэропорт ҳам ўз ишини давом эттириши мумкин. Компаниянинг аниқлик киритишича, янги аэропорт қуриш масаласи ҳалигача ҳал этилмаган.Эслатиб ўтамиз, куни кеча "Uzbekistan Airports" Сингапурнинг "Changi Airports" компанияси билан биргаликда Тошкентда янги аэропорт қуриш масаласи устида иш олиб бораётгани маълум қилинганди.Томонлар “Тошкент” халқаро аэропортини ҳамкорликда ривожлантириш тўғрисидаги шартномани имзолади, бу эса мавжуд ҳаво бандаргоҳини оптималлаштириш ва янгисини қуриш учун техник-иқтисодий асослашни тайёрлашни назарда тутади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/638/61/6386171_402:0:5351:3712_1920x0_80_0_0_445ad4df6e99dc04d4dfec92b1255c91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тошкент аэропорт uzbekistan airports
ўзбекистон тошкент аэропорт uzbekistan airports
Янги Тошкент аэропорти қаерда жойлашиши маълум қилинди
Эксклюзив
Янги аэропорт қурилса, у Тошкент ташқарисида жойлашади.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Агар янги Тошкент аэропорти қурилиши маъқулланса, ҳаво бандаргоҳи шаҳар ташқарисига олиб чиқилади, деб хабар берди "Uzbekistan Airports" Sputnik мухбирига.
Шу билан бирга, мавжуд аэропорт ҳам ўз ишини давом эттириши мумкин. Компаниянинг аниқлик киритишича, янги аэропорт қуриш масаласи ҳалигача ҳал этилмаган.
“Тошкент халқаро хаб сифатида улкан экспорт салоҳиятига эга. Аммо мавжуд аэропортнинг кўплаб чекловлари бор, чунки пойтахтнинг ривожланиши билан у деярли шаҳар марказида бўлиб чиқди...Шу боис янги аэропорт қуриш масаласи устида ишлаяпмиз”, - деди "Uzbekistan Airports" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча "Uzbekistan Airports" Сингапурнинг "Changi Airports" компанияси билан биргаликда Тошкентда янги аэропорт қуриш масаласи устида иш олиб бораётгани маълум қилинганди.
Томонлар “Тошкент” халқаро аэропортини ҳамкорликда ривожлантириш тўғрисидаги шартномани имзолади, бу эса мавжуд ҳаво бандаргоҳини оптималлаштириш ва янгисини қуриш учун техник-иқтисодий асослашни тайёрлашни назарда тутади.