Тошкентда олтин медалли битирувчилар сони маълум бўлди

© Sputnik/Зафар ХалиловПоследний звонок
Последний звонок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Oбуна бўлиш
Битирувчиларнинг 1 475 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Жорий ўқув йилида Тошкент шаҳридаги 335 та умумтаълим мактабларини 73 057 нафар битирувчилар тамомлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Уларнинг 41 848 нафари 9-синфни, 31 209 нафари эса 11-синфни битирди.
Битирувчиларнинг 939 нафари мактабни имтиёзли аттестат билан якунлаб, 90 нафари кумуш ва 849 нафари олтин медаль билан тақдирланди. Шунингдек, уларнинг 1 475 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.
Бугун Ўзбекистон бўйлаб умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ташкил этилди. Тадбирлардан суратлар билан Sputnik фоторепортажида танишишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0