Бугун пойтахтнинг бир туманида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади
10:00 25.05.2023 (янгиланди: 11:26 25.05.2023)
© © SputnikЛампочка, архивное фото
© © Sputnik
Oбуна бўлиш
Трансформатор янги қувватлисига алмаштирилиши сабабли туманнинг айрим маҳаллаларида электр энергияси бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 25 май – Sputnik. Бугун Олмазор туманининг “Аҳил”, “Пахта”, “Янги Тошкент”, “Беруний”, “Шодиёна”, “Истиқбол”, “Олтинсой”, “Бўстанобод”, “Тепа Гузар”, “Ғалаба”, “Табассум”, “Ислом ота” ҳамда “Чуқурсой”маҳаллаларида соат 10:00 дан 18:00 га қадар электр энергияси бўлмайди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Маълум қилинишича, бу вақтда юқори кучланишли “Сағбон” подстанциясидаги қуввати 25000 кВА бўлган куч трансформаторининг 40000 кВА қувватга алмаштириш ишлари олиб борилади. Ушбу жараёнга 40 нафардан ортиқ махсус транспорт воситалари жалб этилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали етказилаётган ноқулайликлар учун бу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.