“Ўзбекистон – Сингапур” бизнес-форуми бўлиб ўтди

© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиВ Ташкенте состоялся бизнес-форум "Узбекистан – Сингапур"
В Ташкенте состоялся бизнес-форум Узбекистан – Сингапур - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Oбуна бўлиш
Бизнес-форумда Ўзбекистон ва Сингапур ишбилармон доираларини қизиқтирган қатор йўналишлар бўйича мустаҳкам инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Кеча, 24 май куни Тошкентда “Ўзбекистон – Сингапур” бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиВ Ташкенте состоялся бизнес-форум "Узбекистан – Сингапур"
В Ташкенте состоялся бизнес-форум Узбекистан – Сингапур - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Таъкидланишича, унинг асосий мақсади иштирокчиларнинг мамлакатлар миллий иқтисодиётларининг рақобатдош устунликлар ва драйверлари ҳақида хабардорлигини ошириш, шунингдек, икки давлат ҳукумати ва ишбилармон доиралари ўртасида янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат бўлди.
Бизнес-форумда Сингапур президенти Ҳалима Яқуб, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев, икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиВ Ташкенте состоялся бизнес-форум "Узбекистан – Сингапур"
В Ташкенте состоялся бизнес-форум Узбекистан – Сингапур - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Жамшид Ходжаев Ўзбекистон билан Сингапур ўртасидаги ҳамкорлик ривожланишининг ижобий динамикасини юқори баҳолади. У, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 17 январдаги Сингапурга тарихий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларнинг янги саҳифасини очиб, ҳамкорлик ривожланишига катта туртки берганлиги, ҳамда унинг натижалари бўйича 3,8 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари портфели шаклланганлигини қайд этди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиВ Ташкенте состоялся бизнес-форум "Узбекистан – Сингапур"
В Ташкенте состоялся бизнес-форум Узбекистан – Сингапур - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Сингапур ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо муносабатлари ҳам изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Бизнес-форумда Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган бир қатор вазифалар ҳақида сўз борди.
Ўз навбатида, Сингапур президенти Ҳалима Яқуб сармоявий, савдо-иқтисодий ва саноат кооперациясидаги шериклик устувор аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Сингапур президенти олий даражадаги ўзаро ташрифлар натижаларини юқори баҳолаб, муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлигини билдирди.
Тадбир доирасида таълим, транспорт, шаҳарсозлик ва молиявий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган панел мунозаралари ҳам бўлиб ўтди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиВ Ташкенте состоялся бизнес-форум "Узбекистан – Сингапур"
В Ташкенте состоялся бизнес-форум Узбекистан – Сингапур - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
В Ташкенте состоялся бизнес-форум "Узбекистан – Сингапур"
Бизнес-форум якунида Ўзбекистон ва Сингапур ишбилармон доираларини қизиқтирган қатор йўналишлар бўйича мустаҳкам инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди.
Ҳалима Яқуб Ўзбекистон етакчисининг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиб турибди.
Янгиликлар лентаси
0