Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон миллий валюталарда ҳисоб-китобни ривожлантиришда давом этади — Мирзиёев

© Пресс-служба президента Узбекистана Шавкат Мирзиёев. Архивное фото
 Шавкат Мирзиёев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида бир қатор муҳим баёнотлар берди.
ТОШКEНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларни ривожлантириш бўйича ишларни давом эттиради. Бу ҳақда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида видеоалоқа орқали сўзлаган президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи сифатида кўп томонлама тадбирлар ва лойиҳаларда иштирок этишда давом этмоқда... Шунингдек, биз миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларни ривожлантириш бўйича ишларни давом эттирамиз”, — деди президент.

Ўзбекистон президенти, шунингдек, Евроосиё иқтисодий кенгашининг учинчи давлатлар билан ўзаро савдода техник тўсиқларни бартараф этиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги қабул қилинган келишуви Ўзбекистоннинг иттифоқ мамлакатлари билан савдо ҳажмини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
“Ўзбекистон савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ва мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини тубдан ошириш учун шарт-шароит яратиш бўйича қўшма ишларни давом эттиришга тайёр, – деди Шавкат Мирзиёев. – Шу мақсадда Ўзбекистонда миллий техник регламентларни ЕОИИ стандартларига мувофиқлаштириш бўйича тайёргарлик ишлари якунланди".
Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро интеграцион иқтисодий бирлашмадир. Иттифоққа Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Молдова 2018 йил май ойидан ЕОИИда кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомига эга бўлди.
Янгиликлар лентаси
0