Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Жарроҳ ортиқча вазн йўқотишнинг энг самарали усулини айтди

© Pexels/Andres AyrtonДиета
Диета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Oбуна бўлиш
Семизлик чарчоқ ва депрессияга олиб келиши мумкин. Ортиқча вазн йўқотишнинг энг самарали усули ҳақида шифокор фикри билан танишнинг.
Ортиқча вазн йиғиш депрессияга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди, бариатрик жарроҳ Евгений Зорин "Газета.Ru" нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Шифокор сўзларига кўра, катта ёшдаги инсонларда ортиқча вазн депрессия ҳолатининг ривожланиш хавфини 55% га оширади.
"Атрофдагиларнинг салбий муносабати, касалликни кучайиши, одамга нисбатан нотўғри қарашлар ва уни бу муаммода айблаш – буларнинг барчаси инсоннинг ўзига бўлган нафратининг ривожланишига таъсир кўрсатади. Бу ҳолат эса ўз навбатида апатиянинг ривожланишига, депрессиянинг бошланишига айланади – деди шифокор.
Бундан ташқари, мутахассиснинг таъкидлашича, семириб кетиш организмдаги яллиғланиш жараёнларининг ривожланишига олиб келади, бу ҳам депрессив ҳолатга асос яратиши ва иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Зорин, шунингдек, руҳий муаммолар уйқу, овқатланиш тартибининг бузилиши, тушкун кайфият ва ҳаракатсиз турмуш тарзи туфайли вазн ортишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Шифокорнинг таъкидлашича, чарчоқ ва уйқучанлик депрессиянинг тез-тез учрайдиган аломатлари бўлиб, қувонч ва қониқиш ҳисси учун жавоб берадиган серотонин ва дофаминнинг етишмаслиги ёки пайдо бўлмаслиги эса жисмоний фаолликни пасайтиради.
Зориннинг таъкидлашича, руҳий муаммолар мавжуд бўлганда семизликни даволаш янада мураккаблашади, аммо бунинг иложи бор. Ортиқча вазнга қарши кураш бир қанча мутахассислар: бариатрик жарроҳлар, эндокринологлар, парҳезшунослар ва психологларнинг мураккаб иши. Агар бемор тушкунликка тушган бўлса, бу рўйхатга клиник психолог ҳам қўшилиши керак.
"Бу беморни кузатиш, унинг овқатланиш одатларини ўзгартириш, депрессия ёки бошқа мумкин бўлган руҳий касалликларни дори-дармонлар билан даволаш бўйича ишларнинг узоқ давом этадиган жараёни", – деди мутахассис.
Шифокорнинг фикрича, семизликка қарши курашнинг энг самарали усули бу бариатрик жарроҳлик* бўлиб, бунинг натижасида инсоннинг ортиқча тана вазни амалиётдан кейинги биринчи йилда 60-70 фоизга камаяди. Руҳий муаммолар бўлса, у руҳий ва фармакотерапия билан бирлаштирилади.
Зорин нафақат жисмоний, балки руҳий саломатликни ҳам тенг равишда назорат қилиб боришни ва агар ташвишли аломатлар пайдо бўлса, дарҳол мутахассис билан боғланишни тавсия қилди.

*Бариатрик жароҳлик - бу вазн йўқотиш мақсадида ошқозон, ичак ёки иккаласини ҳам жарроҳлик йўли билан ўзгартириш (қисқартириш).
Янгиликлар лентаси
0