https://sputniknews.uz/20230525/mirziyoev-eoii-transafgon-temir-yoli-loyihasi-taklif-35356584.html
Мирзиёев ЕОИИни трансафғон темир йўли лойиҳасига таклиф қилди
Мирзиёев ЕОИИни трансафғон темир йўли лойиҳасига таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Трансафғон темир йўли "Термиз-Мозори Шариф-Кобул-Пешовар" йўналиши бўйича қурилади ва Марказий Осиё давлаталарига Эрон ва Покистон портларига чиқиш имкони яратади.
2023-05-25T21:18+0500
2023-05-25T21:18+0500
2023-05-26T12:36+0500
еоии
шавкат мирзиёев
еик
евроосиё иқтисодий форуми
трансафғон темир йўли
ўзбекистон ва еоии
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0c/34858850_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_9f11c57caf72eba4a44e049635c02aa3.jpg
ТОШКEНТ, 25 май – Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларини Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўлини қуриш ташаббусида иштирок этишга таклиф қилди.У Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида видеоалоқа орқали чиқиш қилар экан, трансафғон темир йўли лойиҳаси ҳақида гапирди.Термиз-Мозори Шариф-Кобул-Пешовар йўналиши бўйича темир йўли қурилиши уч давлат раҳбарияти томонидан 2021 йил февраль ойида имзоланган эди. Лойиҳани амалга ошириш учун тахминан беш йил вақт кетиши кутилмоқда. Бу йўл Ўзбекистонга Эрон ва Покистон портларига чиқиш имконини беради.Мирзиёев ўз нутқида иттифоқ мамлакатлари билан саноат кооперациясини чуқурлаштириш чораларини ҳам кўришга чақирди.У ассоциацияга аъзо мамлакатларни Ўзбекистонда ЕОИИ+ форматида аграр форум ўтказиш ва унга озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи мамлакатлар қишлоқ хўжалиги вазирларини таклиф қилишни таклиф қилди.Мирзиёев, шунингдек, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан миллий валюталарда ҳисоб-китобларни ривожлантириш ва товар айирбошлашни ошириш бўйича ишларни давом эттираётганига ишонтирди.Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашмадир. Иттифоққа Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Молдова 2018 йил май ойидан ЕОИИда кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомига эга бўлди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0c/34858850_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_38ff9a5893758517c489116b6018abf3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев еоии трансафғон темир йўли лойиҳа иштирок таклиф
мирзиёев еоии трансафғон темир йўли лойиҳа иштирок таклиф
Мирзиёев ЕОИИни трансафғон темир йўли лойиҳасига таклиф қилди
21:18 25.05.2023 (янгиланди: 12:36 26.05.2023) Трансафғон темир йўли "Термиз-Мозори Шариф-Кобул-Пешовар" йўналиши бўйича қурилади ва Марказий Осиё давлаталарига Эрон ва Покистон портларига чиқиш имкони яратади.
ТОШКEНТ, 25 май – Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларини Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўлини қуриш ташаббусида иштирок этишга таклиф қилди.
У Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида видеоалоқа орқали чиқиш қилар экан, трансафғон темир йўли лойиҳаси ҳақида гапирди.
“Ҳозирги воқеликда муқобил транспорт йўлакларини шакллантириш ва барқарор таъминот занжирларини яратиш бўйича қўшма ишларни кучайтириш муҳим... Биз сизни Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўл қурилиши бўйича лойиҳа офисининг ишига қўшилишга таклиф қиламиз", - деди президент.
Термиз-Мозори Шариф-Кобул-Пешовар йўналиши бўйича темир йўли қурилиши уч давлат раҳбарияти томонидан 2021 йил февраль ойида имзоланган эди. Лойиҳани амалга ошириш учун тахминан беш йил вақт кетиши кутилмоқда. Бу йўл Ўзбекистонга Эрон ва Покистон портларига чиқиш имконини беради.
Мирзиёев ўз нутқида иттифоқ мамлакатлари билан саноат кооперациясини чуқурлаштириш чораларини ҳам кўришга чақирди.
“Биз Евроосиё маконида янги иш ўринлари яратиш ва саноат марказларини шакллантиришнинг муҳим омили сифатида саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишни муҳим деб биламиз", – деди Ўзбекистон раҳбари.
У ассоциацияга аъзо мамлакатларни Ўзбекистонда ЕОИИ+ форматида аграр форум ўтказиш ва унга озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи мамлакатлар қишлоқ хўжалиги вазирларини таклиф қилишни таклиф қилди.
Мирзиёев, шунингдек, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан миллий валюталарда ҳисоб-китобларни ривожлантириш ва товар айирбошлашни ошириш бўйича ишларни давом эттираётганига ишонтирди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашмадир. Иттифоққа Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Молдова 2018 йил май ойидан ЕОИИда кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомига эга бўлди.