ЕОИИ кўп қутбли дунё марказларидан бирига айланмоқда – Путин

© POOL / Медиабанкка ўтишЗаседание ВЕЭС под председательством президента РФ В. Путина.
Заседание ВЕЭС под председательством президента РФ В. Путина. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари ЕОИИ мамлакатлари ҳамкорлиги ўзаро манфаат тамойиллари асосида, бир-бири манфаатларини инобатга олган ҳолда йўлга қўйилганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) шаклланаётган кўп қутбли дунё марказларидан бирига айланмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“ЕОИИ доирасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишда давом этаётганини мамният билан қайд этаман, ва бизнинг бирлашма шаклланаётган кўп қутбли дунёнинг мустақил ва ўзига етарли марказларидан бири сифатида изчил қарор топмоқда”, - деди Путин ЕОИИнинг кенгайтирилган йиғилишида.
Россия раҳбари ЕОИИ мамлакатлари ҳамкорлиги ўзаро манфаат тамойиллари асосида, бир-бирини манфаатларини инобатга олган ҳолда йўлга қўйилганини таъкидлади. Иттифоққа аъзо барча мамлакатларнинг барқарор иқтисодий ўсиши ва аҳолисининг фаровонлиги ошишига эътибор қаратилмоқда.
Москвада Россия раҳбари Владимир Путин раҳбарлигида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда иттифоққа аъзо давлатлар, хусусан, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашмоқда. Бундан ташқари, йиғилишда меҳмон сифатида биринчи марта Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирок этмоқда. Видеоалоқа орқали эса Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қатнашишмоқда.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ЕОИИга аъзо мамлакатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони сезиларли даражада ошди.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0