Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Ҳасанова вафот этди

© Министерство молодежной политики и спортаГлавный судья Федерации фехтования Аида Хасанова умерла
Главный судья Федерации фехтования Аида Хасанова умерла  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Ҳасанова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирилди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Жорий йилнинг 23 май куни Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Ҳасанова вафот этди. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Аида Ҳасанованинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Аида Ҳасанова 1983 йил 4 август куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Қиличбозликнинг 3 йўналиши бўйича халқаро тоифадаги ҳакам даражасига етган ўзбекистонлик биринчи мутахассис ҳисобланади. Спортчилик фаолиятида халқаро тоифадаги спорт устаси даражасига эга бўлган.
2001-2006 йилларда мамлакат чемпионати ва халқаро турнирлар, Марказий Осиё биринчилиги, хусусан, 2005 йил Англияда ўтган нуфузли турнирда ғалаба қозонган. Сўнгги Жаҳон кубоги ва Гран-при мусобақалари, турли ёш тоифаларидаги жаҳон чемпионатларида мунтазам равишда ҳал қилувчи жангларни бошқариб борган. Аида Ҳасанова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида ишлаган ўзбекистонлик биринчи ҳакам ҳисобланади.
Тарқалган маълумотларга кўра, Аида Ҳасанова 23 май куни Тошкентдаги хусусий клиникалардан бирида косметологик жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган. Шундан сўнг унинг аҳволи оғирлашган. Аида Ҳасанова шифокор қарори билан бошқа шифохонага кўчирилган, бироқ кечқурун у жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0