Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича нуфузли турнирнинг гранд финалига йўл олди

© t.me/uzbekgrandmaster Нодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Oбуна бўлиш
Абдусатторов жамғармаси 2 000 000 доллардан иборат бўлган онлайн турнирда иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов “ChessKid Cup-2023” турнири Гранд финалига йўл олди, дея хабар берди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги.
Нодирбек Абдусатторов онлайн тарзда ўтказилаётган “ChessKid Cup-2023” турнирида иштирок этмоқда. У 24 май куни турнирнинг 1-дивизиони финалида нидерландиялик Жорден ван Форестга қарши дона сурди.
Қора доналарда ўйин ўтказган шахматчи 2,5:1,5 ҳисобида рақибини доғда қолдиришга муваффақ бўлди ҳамда турнирнинг Гранд финалида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Мукофот жамғармаси 2 млн доллардан иборат бўлган “Champions Chess Tour ChessKid Cup-2023” онлайн турнири 27 майга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0