Россия ўз ҳамкорларига газни арзон сотмоқда — Шульгинов

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишПленарное заседание Госдумы РФ
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия энергетика вазири Остона ва Минск учун газ нархига ягона ёндашув бўлмайди, лекин Россиянинг барча ҳамкорлари газни арзон сотиб олаётганини айтиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Россия барча ҳамкорлари газни жаҳон нархларидан сезиларли даражада арзон сотмоқда, деди Россия энергетика вазири Николай Шульгинов Москвада бўлиб ўтаётган Евроосиё иқтисодий форуми доирасида. РИА Новости хабарига асосан.
Нархларга ягона ёндашув ишлаб чиқиладими, деган саволга жавоб берар экан, вазир ягона ёндашув бўлмаслигини, ҳар бир мамлакат учун нархлар мураккаб услубда ҳисобланишини айтиб ўтди.

"Беларус ва Қозоғистон учун газ нархини аниқлашда ягона ёндашув бўлмайди, хар бир давлатда нарх ҳар хил. Баъзи давлатлар учун нархлар бир йилга белгиланган, Бошқалар учун эса - уч йилга. Лекин Россиянинг барча ҳамкорлари учун нархлар жаҳон нархларидан сезиларли даражада паст", — деди Шульгинов.

Шульгинов, шунингдек, ҳозирда ЕОИИга нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш режалаштирилмаганини айтди.
"Биз нефть ва нефть маҳсулотларини ЕОИИ мамлакатларига индикатив баланслар бўйича етказиб берамиз. Биз уларни ҳар йили кўриб чиқамиз ва у ерда ҳажмлар аниқланади", — дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойида Россия президенти Владимир Путин ЕОИИ мамлакатларида энергия манбаалари нархлари Европа Иттифоқидагидан ўн баравар паст эканлигини маълум қилган эди.

Иккинчи Евроосиё иқтисодий форуми

Маълумот учун, Москвада 24-25 май кунлари Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. унда ЕОИИ мамлакатларидан ташқари Хитой, Жанубий Африка, Ўзбекистон, Никарагуа, Венесуэла, Индонезия вакиллари, шунингдек, БМТ, ЖССТ ва Халқаро миграция ташкилоти вакиллари, жами 2,5 мингдан ортиқ вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.
Форумнинг марказий ва асосий воқеаси ЕОИИга аъзо давлатлар давлат раҳбарлари иштирокидаги ялпи мажлис бўлади. Ундан ташқари ЕОИИ, ШҲТ ва БРИКС ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, истиқболдаги “ЕОИИ-2030+ стратегияси” ва бошқа мавзулар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Шунингдек, форум доирасида “Технология ва ҳамкорлик”, “Ўзгарувчан дунёда ЕОИИ”, “Евросиё алоқалари”, “ЕОИИ ички бозори, божхона. Ҳамкорлик, рақобат ва давлат харидлари”, “Стратегик блок” ва ЕОИИ каби мавзуларда форумлар ўтказиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0