Қозоқ-ўзбек чегарасида турнақатор навбат юзага келди

© Sputnik / Табылды КадырбековПробка из фур, архивное фото
Пробка из фур, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида турнақатор навбат ҳосил бўлди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Туркистон вилоятидаги “Казигурт” божхона постида юзлаб юк машиналари кунлаб навбат кутмоқда, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.
Навбат жуда секин ва фақат кундузи юряпти, дейди юк ташувчилар. Уларнинг сўзларига кўра, айримлар чегарадан алоҳида тўлов эвазига ўтмоқда.
Маҳаллий божхона органида ҳолатни “Капланбек” назорат-ўтказиш пунктининг реконструкция қилиниши билан боғлашмоқда.
Қозоғистон юк машиналарининг километрлаб навбатлари туфайли Ўзбекистон билан чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктларини текширишмоқчи.
Куни кеча Қозоғистон томони Ўзбекистон давлат органлари билан учрашув ўтказди, деб хабар қилди Давлат даромадлари қўмитаси.
Юк машиналари оқимини юкланган “Казигурт” назорат пунктидан бошқаларга йўналтиришга қарор қилинди. Шунингдек, назорат-ўтказиш пунктлари кучайтирилган иш режимига ўтказилди.
Вазирлик маълум қилишича, май ойидан бошлаб Ўзбекистондан Қозоғистонга мева-сабзавот маҳсулотлари импорти ошган.
Шу билан бирга, “Қоплонбек” пости реконструкция қилиш учун ёпилган. Шу боис, қолган учта пост ишламоқда, бу эса кунига 1000 га яқин юк машинасини ўтказиш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0