Путин Ғарбни дунёда энергетика ва озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқарганликда айблади

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин. Архивное фото
Президент РФ В. Путин. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия президентининг сўзларига кўра, айрим мамлакатлар ва бирлашмалар бошқаларнинг манфаат ва суверенитетини умуман эътиборсиз қолдириб, дунёдаги ўз устунлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Дунёдаги энергетика ва озиқ-овқат инқирози Ғарб давлатлари томонидан келтириб чиқарилган. Бу ҳақда Россия президенти хавфсизлик масалаларини назорат қилувчилар юқори вакилларининг XI халқаро учрашуви иштирокчиларига йўллаган табригида маълум қилди.
Путин айрим мамлакатлар ва бирлашмалар бошқаларнинг манфаат ва суверенитетини умуман эътиборсиз қолдириб, дунёдаги ўз устунлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганига эътибор қаратди.
“Буларнинг бари ҳарбий салоҳиятни ошириш, такаллуфсиз бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашиш ҳамда қатор Ғарб мамлакатлари томонидан келтириб чиқарилган энергетика ва озиқ-овқат инқирозларидан бир томонлама имтиёз ва афзалликларга эга бўлишга уринишлар билан кечмоқда” – деди Россия раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0