Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорликда сут маҳсулотлари ишлаб чиқаради

© Министерство сельского хозяйстваУзбекистан и Иран совместно производят молочную продукцию
Узбекистан и Иран совместно производят молочную продукцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
Учрашув давомида Ўзбекистонда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ҳамда чорва озуқаси етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалигини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Умид Мамадаминов Эроннинг “Mimas Dairy” компанияси бошқарув кенгаши раиси Аббос Салимиён бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ҳамда чорва озуқаси етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалигини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Компания вакиллари томонидан "Ангрен" ЭИҲда сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш фабрикаси ташкил этиш ҳамда Оҳангарон туманида чорва учун озуқа маҳсулотларини етиштириш бўйича қизиқиш билдирилди ва иш бошлаш учун мўлжалланган ер майдонларининг ҳолати жойига бориб ўрганилди. Шунингдек, Оҳангарон тумани ҳокимлиги раҳбарияти билан ҳам музокаралар ўтказилиб, мавжуд ер майдонлари ҳақида атрофлича маълумот алмашилди.

Учрашувлар якунига кўра, компания вакиллари Ўзбекистон бозорини ўрганиш мақсадида дастлаб, йирик савдо дўконлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида сотувни йўлга қўйиш ва йил якунига кўра инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифини билдирди.
Маълумот учун, “Mimas Dairy So.” компанияси 1972 йилда ташкил этилган бўлиб, Эронда сут ва сут маҳсулотлари, жумладан, йогурт, қаймоқ, айрон, қатиқ, пишлоқ, желе, панакота, десертлар, карамел, турли табиий шарбатлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринни эгаллайди. Компания маҳсулотлари Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларига кенг экспорт қилинади.
Янгиликлар лентаси
0