Ўзбекистонда 5 баллик магнит бўронлари кузатилмоқда

© Foto : NASA/ESA/Hubble SM4 ERO TeamПланетарная туманность NGC 6302 Жук
Планетарная туманность NGC 6302 Жук - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
Айни вақтда 5 баллик магнит бўронлари кузатилмоқда. У тушга яқин пассив ҳолатга қайтади.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Айни дақиқаларда G4 даражали 5 баллик магнит бўронлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Магнит бўронининг G4 даражадаги тебраниши тушга яқин пассив ҳолатга қайтади.
Магнит бўронлари G4 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва қаҳва ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.
Бўронлар қуйидаги тармоқларга таъсир кўрсатади:
Электр тармоқлари - юқори кучга эга магнит майдонлари электр таъминотида узулишларга ва ҳаттоки, электр токининг узоқ муддатли ўчиб қолишига олиб келувчи авария ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.
Алоқа тармоқлари - бунда алоқа тизимлари, телеграф линиялари кучли қаршиликка учрайди. Магнит майдон космик йўлдошлар фаолиятига таъсир кўрсатади, кучли ва давомли магнит бўронлари сунъий йўлдошлари ишини оғирлаштиради. Натижада, телефон алоқаси, телевидения, интернет тизимларида узулишлар кузатилади.
Навигация тизими - GPS навигатор тизимлар магнит бўронларининг юқори кучи таъсирида ишламай қолиши мумкин.
Космик йўлдошлар шикастланиши - Фаол магнит бўронлар ултрабинафша нурланиш таъсирида Ер юзасининг қизишини тезлаштиради. 1 км ва ундан юқорига кўтарилган иссиқлик оқимлари космик йўлдошларнинг тезлиги ва йўналишини ўзгартиради. Ҳаттоки уларнинг ҳаракат траекториясини ўзгартириб, космик йўлдошларни ишдан чиқариши ҳам мумкин.
Магнитные бури  инфографика заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2023
Магнит бўрони - нималарга эътибор бериш керак
Янгиликлар лентаси
0