Мирзиёев Кўксаройда Сингапур президенти билан музокара ўтказди – фото

© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанВ резиденции "Куксарой" состоялись переговоры между Шавкатом Мирзиёевым и президентом Сингапур Халимой Якуб
В резиденции Куксарой состоялись переговоры между Шавкатом Мирзиёевым и президентом Сингапур Халимой Якуб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
Музокараларда сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш, масалаларига катта эътибор қаратилди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Бугун, 24 май куни, “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур президенти Ҳалима Яқубнинг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанВ резиденции "Куксарой" состоялись переговоры между Шавкатом Мирзиёевым и президентом Сингапур Халимой Якуб
В резиденции Куксарой состоялись переговоры между Шавкатом Мирзиёевым и президентом Сингапур Халимой Якуб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Учрашув аввалида Сингапур президенти Мирзиёевга Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиш таклифи ва Сингапур делегациясига кўрсатилаётган илиқ қабул учун самимий миннатдорлик билдирди. Бўлажак Ўзбекистон президенти сайловида катта муваффақиятлар тилади.
Ушбу олий даражадаги ташриф икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 25 йил ичида биринчиси экани таъкидланди.
© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанВ резиденции "Куксарой" состоялись переговоры между Шавкатом Мирзиёевым и президентом Сингапур Халимой Якуб
В резиденции Куксарой состоялись переговоры между Шавкатом Мирзиёевым и президентом Сингапур Халимой Якуб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга шу йил январдаги тарихий ташрифи якунида ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича эришилган барча келишувлар изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Музокараларда сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш, жамоат хавфсизлиги ва маданий-гуманитар алмашинув бўйича мулоқотларни фаоллаштириш масалаларига катта эътибор қаратилди.
© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанВ резиденции "Куксарой" состоялись переговоры между Шавкатом Мирзиёевым и президентом Сингапур Халимой Якуб
В резиденции Куксарой состоялись переговоры между Шавкатом Мирзиёевым и президентом Сингапур Халимой Якуб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда улкан ютуқларга эришилаётгани алоҳида таъкидланди.
Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари бир неча баробар ошди. Сингапур Ўзбекистоннинг энг йирик инвесторлари сафига кирди.
© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанВ резиденции "Куксарой" состоялись переговоры между Шавкатом Мирзиёевым и президентом Сингапур Халимой Якуб
В резиденции Куксарой состоялись переговоры между Шавкатом Мирзиёевым и президентом Сингапур Халимой Якуб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Бугунги кунда Сингапурнинг етакчи компаниялари билан биргаликда кимё ва тўқимачилик саноати, транспорт ва логистика, шаҳарсозлик, таълим хизматлари, хусусийлаштириш соҳаларида 3,8 миллиард долларлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши фаол паллага кирган.
© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанВ резиденции "Куксарой" состоялись переговоры между Шавкатом Мирзиёевым и президентом Сингапур Халимой Якуб
В резиденции Куксарой состоялись переговоры между Шавкатом Мирзиёевым и президентом Сингапур Халимой Якуб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Музокараларда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари батафсил кўриб чиқилди. Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасидаги Ўзбекистон-Сингапур бизнес-форуми натижалари савдо, логистика, инновациялар, энергетика, соғлиқни сақлаш каби соҳаларда етакчи компанияларнинг инвестициявий шериклигини кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Сингапур бозорига етказиб берилишини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қатъий интилишини билдирди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси негизида ташкил этилган қўшма таълим маркази доирасида Сингапурнинг давлат бошқаруви ва бошқарув кадрларини тайёрлаш борасидаги тажрибасини жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.
Сингапурнинг Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари фаолияти ҳамда икки мамлакат ўртасидаги мунтазам маданий, таълим ва туризм алмашинувларининг фаоллашиши қўллаб-қувватланди.
Давлат раҳбарлари Марказий ва Жануби-шарқий Осиёда минтақавий интеграциянинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиб, халқаро майдонда, энг аввало БМТ доирасида ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнида ўзаро англашув ва қўллаб-қувватлаш даражаси юқори эканини қайд этдилар. Музокаралар ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ўтди.
Янгиликлар лентаси
0