Ўзбекистоннинг силга қарши курашдаги тажрибаси бошқа мамлакатларга намуна қилинди

© Foto : Министерство здравоохранения Республики УзбекистанРабочий визит делегации Узбекистана во главе с министром здравоохранения Амрилло Иноятовым в Женеве.
Рабочий визит делегации Узбекистана во главе с министром здравоохранения Амрилло Иноятовым в Женеве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
ЖССТ Ўзбекистоннинг силга қарши кураш бўйича тажрибасига юксак баҳо берди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Силга қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида (ЖССТ) яна бир бор юксак эътироф этилди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Айни пайтда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида иштирок этмоқда.

“Йиғилишда Ўзбекистоннинг силга қарши кураш бўйича тажрибаси яна бир бор ЖССТ доирасида юксак баҳоланиб, бошқа мамлакатларга намуна сифатида эътироф этилди”, - дейилади хабарда.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда силга қарши кураш натижасида Ўзбекистонда қарийб 130 минг нафар инсон ҳаёти сақлаб қолинди, касалликка чалиниш кўрсаткичи 43 фоизга, ўлим ҳолатлари эса 84 фоизга камайди.
Ўзбекистонда силга қарши кураришда амалга оширилаётган ишлар:
Силни аниқлаш бўйича мамлакатда 5 босқичли замонавий лаборатория тизими ишлаб турибди;
2023-2026 йилларда дори ва сарфлов воситалари, тиббий техника, мутахассислар тайёрлаш ва инновцион илмий изланишларга давлат бюджетидан 33 миллион, халқаро донорлар ҳисобидан эса 26,5 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган;
Ўзбекистоннинг 13 та маъмурий ҳудудида “Ўпка саломатлиги” кўчма мобил бригадалари ташкил этилиб, чекка ва олис манзилларда яшовчи аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилади;
Фтизиатрия ва пульмонология хизматлари интеграция қилиниши натижасида ўпка саломатлиги учун универсал ҳамда юқори технологик тиббий ёрдам бериш тизими яратилмоқда.
Вазир ўз чиқишида тадбирда билдирилган барча мулоҳазалар келгусида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинадиган Сиёсий декларацияга киритиладиган якуний таклифларни ишлаб чиқишда инобатга олинишини таъкидлади.
Маълумот учун, ЖССТ 2035 йилгача дунёда силдан (туберкулёз) ўлим кўрсаткичини 95 фоизга камайтиришга доир стратегик мақсадни қабул қилган.
Шу йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг туберкулёзга қарши кураш бўйича юқори даражадаги мажлиси бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0