https://sputniknews.uz/20230524/boku-xalqaro-mugom-festivali-ozbekistonliklar-35289596.html
Бокуда ўтказилган Халқаро муғом фестивалида ўзбекистонликлар совриндор бўлди
Бокуда ўтказилган Халқаро муғом фестивалида ўзбекистонликлар совриндор бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Фестиваль якунларига кўра, ўнга яқин давлатлар орасидан Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов 1-ўринни эгаллади.
2023-05-24T18:21+0500
2023-05-24T18:21+0500
2023-05-24T18:21+0500
маданият
ўзбекистон
озарбайжон
мақом
фестивал
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/18/35289719_55:191:938:687_1920x0_80_0_0_15f71af465f8edfab6706406edcc11e5.jpg
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Жорий йилнинг 16-23 май кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида XIII Халқаро муғом фестивали бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонликлар совриндор бўлди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги.Фестивалда Ўзбекистондан Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфидаги Рейнгольд Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Наманган вилоятининг 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, Бухоро вилоятининг мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ҳамда Ромитан туманидаги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 16 ёшгача бўлган 6 нафар ўқувчилари иштирок этди.Шунингдек, Наманган вилоятининг 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мадина Каримжонова ҳамда Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Сардор Нарзуллаевлар 2-ўринни, Абдурауф Фитрат номидаги Бухоро мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Оғабек Ахтамов фахрли 3-ўринни эгаллади.Шу билан бирга, фестивалнинг “Энг ёш муғом ижрочиси” сифатида Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов эътироф этилди.Муғом Озарбойжон халқ мусиқа санъатининг гултожи саналади. У ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Халқаро муғом фестивали 2009 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинади. Ундан кўзланган мақсад муғом санъатини дунё халқларига танитиш, Шарқ мусиқаси анъаналарини сақлаб қолиш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборатдир. Мамлакатда 2008 йилда Халқаро муғом маркази очилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/18/35289719_170:217:811:698_1920x0_80_0_0_eb3bffde6437d58bd38cdb85457e90b2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
боку халқаро муғом фестивали ўзбекистонликлар
боку халқаро муғом фестивали ўзбекистонликлар
Бокуда ўтказилган Халқаро муғом фестивалида ўзбекистонликлар совриндор бўлди
Фестиваль якунларига кўра, ўнга яқин давлатлар орасидан Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов 1-ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Жорий йилнинг 16-23 май кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида XIII Халқаро муғом фестивали бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонликлар совриндор бўлди, деб
хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги.
Фестивалда Ўзбекистондан Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфидаги Рейнгольд Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Наманган вилоятининг 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, Бухоро вилоятининг мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ҳамда Ромитан туманидаги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 16 ёшгача бўлган 6 нафар ўқувчилари иштирок этди.
Фестиваль якунларига кўра, ўнга яқин давлатлар орасидан 6 нафар иштирокчидан бир нафари – Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов 1-ўринни эгаллади.
Шунингдек, Наманган вилоятининг 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мадина Каримжонова ҳамда Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Сардор Нарзуллаевлар 2-ўринни, Абдурауф Фитрат номидаги Бухоро мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Оғабек Ахтамов фахрли 3-ўринни эгаллади.
Шу билан бирга, фестивалнинг “Энг ёш муғом ижрочиси” сифатида Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов эътироф этилди.
Муғом Озарбойжон халқ мусиқа санъатининг гултожи саналади. У ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Халқаро муғом фестивали 2009 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинади. Ундан кўзланган мақсад муғом санъатини дунё халқларига танитиш, Шарқ мусиқаси анъаналарини сақлаб қолиш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборатдир. Мамлакатда 2008 йилда Халқаро муғом маркази очилган.