Евроосиё иқтисодий форуми: Путин нутқидан асосий фикрлар

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в пленарном заседании ЕЭФ
Президент РФ В. Путин принял участие в пленарном заседании ЕЭФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Москвадаги Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлисида сўзлади.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Иккинчи Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Давлат раҳбарининг асосий баёнотлари РИА Новости материалида.

Бир қутбли дунё тарафдорлари ўз оёғига ўқ узмоқда

"Биз глобал майдонда ҳақиқатан ҳам чуқур, туб ўзгаришлар рўй бераётганини кўриб турибмиз. Тобора кўп давлатлар ўз миллий суверенитетни мустаҳкамлаш, мустақил ички ва ташқи сиёсат юритиш ва ўз тараққиёт моделига амал қилиш йўлидан бормоқда", - дейди Россия президенти.

Бир қутбли дунё ғоясига ишонганлар ўз оёғига ўқ узмоқда ва “гегемоннинг" буйруғига бўйсунишга мажбур бўлмоқда.
"Халқаро молиявий соҳада ҳам туб ўзгаришлар содир бермоқда ва шуни мамнуният билан қайд этишни истардимки, Россия нафақат мослашишга эришмоқда, балки бу жараёнларда етакчилардан бирига айланмоқда", — дея қўшимча қилди Путин.
Президент хулосасига кўра, жаҳон молия тизимини марказдан маҳрум қилиш “иқтисодни сиёсатдан ажратиш” имконини беради.

“Келажакда иқтисод жаҳон захира валюта эгалари бўлган давлатлардаги инқирозларга боғлиқ бўлмайди. Бу нафақат давлатлар орасидаги ҳисоб-китоблар, балки бутун жаҳон иқтисодиёти хавфсизлигини оширади ва иқтисодий соҳадаги ишларни сиёсатдан холи қилади”, — деди Путин.

Хориждагм мутахассислар адашди

ЕОИИга аъзо давлатлар – Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон орасида иқтисодий муносабатлар динамикаси ҳақида гапирар экан, президент глобал инқироз билан боғлиқ пессимистик прогнозлар амалга ошмаганини таъкидлади.
"Рақамлар ўз-ўзидан далолат беради. Жаҳон иқтисодиёти ва савдодаги кенг кўламли инқироз, сезиларли геосиёсий хавфлар ва ноаниқлик омилига қарамай, Евроосиё иттифоқининг 2022 йилга мўлжалланган ялпи ички маҳсулоти атиги 1,6 %га камайди. Хорижий экспертлар эса бутунлай бошқача сценарийни, иқтисодий қулаш бўлишини башорат қилишган эди. Бунга ўхшаш ҳеч нарса содир бўлмади ва бундан кейин ҳам бўлмаслиги аниқ”, — деди Россия президенти.
Москва янги логистика йўналишларини яратишга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда.
"Шубҳасиз, бугунги кунда янги барқарор логистика занжирларини барпо этиш ва халқаро йўналишларни жадал ривожлантириш долзарблиги ошди. Биз бу ишга ЕОИИ доирасида ҳам, ундан ташқарида ҳам, жумладан, "Шимол-Жануб" транспорт коридори лойиҳаси доирасида ҳам катта аҳамият берамиз", — деди Путин.

Кенг таркибда йиғилиш

Унинг сўзларига кўра, Россия “барча давлатлар билан ўзаро ҳамкорликка доимо масъулият ва виждонан ёндашади” ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида қабул қилинган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида бажаради.
Россия давлати раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги форум иштирокчиларининг “кенг таркиби”, ЕОИИ роли ортиб бораётгани, “тез ўзгариб бораётган дунё, Евроосиё интеграциясининг муваффақиятли ривожланиши ҳақида гапиради ва ташкилотга нисбатан чет элда қизиқиш ортиб бораётганидан дарак беради”
Уюшманинг устувор вазифаларидан бири бу — технологик суверенитетни таъминлаш, деди Россия президенти.
"Бизнинг мамлакатларимиз жаҳон бозорларида рақобатга бардош бера оладиган юқори сифатли, юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун етарли илмий, инсоний ва саноат салоҳиятига эга. Бу бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири эканини биз яхши тушунамиз. Чунки технологик мустақилликни таъминлаш дегани, аслида, "Иқтисодий, демак сиёсий мустақилликнинг ўзагидир", — деб хулоса қилди Путин.
Маълумот учун, Москвада 24-25 май кунлари Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. унда ЕОИИ мамлакатларидан ташқари Хитой, Жанубий Африка, Ўзбекистон, Никарагуа, Венесуэла, Индонезия вакиллари, шунингдек, БМТ, ЖССТ ва Халқаро миграция ташкилоти вакиллари, жами 2,5 мингдан ортиқ вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.
Форумнинг марказий ва асосий воқеаси ЕОИИга аъзо давлатлар давлат раҳбарлари иштирокидаги ялпи мажлис бўлади. Ундан ташқари ЕОИИ, ШҲТ ва БРИКС ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, истиқболдаги “ЕОИИ-2030+ стратегияси” ва бошқа мавзулар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Шунингдек, форум доирасида “Технология ва ҳамкорлик”, “Ўзгарувчан дунёда ЕОИИ”, “Евросиё алоқалари”, “ЕОИИ ички бозори, божхона. Ҳамкорлик, рақобат ва давлат харидлари”, “Стратегик блок” ва ЕОИИ каби мавзуларда форумлар ўтказиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0