Wildberries ўзбекистонлик тадбиркорлар учун савдо комиссиясини камайтирди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВладелица интернет-магазина Wildberries Т. Бакальчук стала второй женщиной-миллиардером в России
Владелица интернет-магазина Wildberries Т. Бакальчук стала второй женщиной-миллиардером в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2023
Oбуна бўлиш
Wildberries Ўзбекистонлик электроника ва маиший техника билан саво қилувчи тадбиркорлар учун савдо комиссиясини камайтирди.
ТОШКEНТ, 23 май – Sputnik. Россиянинг энг йирик онлайн савдо майдончаси Wildberries Ўзбекистонлик электроника сотувчилари учун комиссияни пасайтирди. Бу ҳақида РИА Новости хабар қилмоқда.
"Wildberries 24 майдан бошлаб онлайн платформа орқали савдо қилаётган ўзбекистонлик маиший техника ва электроника сотувчи тадбиркорлар учун ўз комиссиясини 2% миқдоригача пасайтиради. Ўзбекистон тадбиркорлари учун бу чора бозорда онлайн бизнес юритиш харажатларини камайтиради”, — дейилади компания матбуот хизмати хабарида.
Ушбу имтиёзли комиссия қўлланиладиган товарлар рўйхатига 500 дан ортиқ маҳсулот критилган. Ноутбуклар ва смартфонларни сотишда минимал комиссия 3% дан бошланади.
Апрель ойида "Ўзелтехсаноат" электротехника саноати корхоналари уюшмаси Ўзбекистондаги маиший техника ишлаб чиқарувчилари Wildberries орқали Россия Федерациясида ўз маҳсулотларини сотишни кўпайтиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.
Ўтган жума куни Wildberries Ўзбекистонда ўзининг биринчи йирик саралаш марказини очди. Тошкент вилоятида жойлашган омборхона майдони 1,112 минг квадрат метрни ташкил қилади.
2022 йил охирида Wildberries Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сотишни икки баравар ошириб, 19,1 миллиард рублни ташкил этди. Бугунги кунда ушбу платформада ўз маҳсулотларини сотаётган ўзбекистонлик тадбиркорлар сони икки баробарга ошиб 1865 нафарни ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0