https://sputniknews.uz/20230523/samarqand-xalqaro-forum-35248274.html
Самарқандда “Музейшунослик ва археология тадқиқотлари” мавзусида халқаро форум ўтказилади
Самарқандда “Музейшунослик ва археология тадқиқотлари” мавзусида халқаро форум ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Форум меҳмонлари Шоҳи Зинда мақбарасига ташриф буюришади ҳамда “Хитой олтин мероси” кўргазмаси билан танишадилар.
2023-05-23T17:33+0500
2023-05-23T17:33+0500
2023-05-23T17:33+0500
маданият
ўзбекистон
самарқанд
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1b/33256205_0:104:3271:1944_1920x0_80_0_0_effba272e9bcaacf694f79493a6e914c.jpg
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. 25-26 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Музейшунослик ва археология тадқиқотлари” мавзусида халқаро форум ўтказилади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.Унда Россия, Беларусь, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлардан халқаро экспертлар, мутахассис ва меҳмонлар иштирок этади.Ўзбекистон маданияти тарихи музейида “Буюк ипак йўли тадқиқотлари” кўп жилдли каталогининг тақдимоти бўлиб ўтади. Унда тарихий манбаларда келтирилган фактлар, ноёб суратлар ўрин олган.Форум меҳмонлари Шоҳи Зинда мақбарасига ташриф буюришади ҳамда “Ўзбекистон-Хитой олтин мероси” кўргазмаси билан танишадилар.Форум ёпилишида Регистон ансамблида 3D шоу намойишлари, театрлаштирилган концерт-томоша дастурлари тақдим этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1b/33256205_270:0:3001:2048_1920x0_80_0_0_426b0f184e925e45bb57fe16d6980138.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд халқаро форум
Самарқандда “Музейшунослик ва археология тадқиқотлари” мавзусида халқаро форум ўтказилади
Форум меҳмонлари Шоҳи Зинда мақбарасига ташриф буюришади ҳамда “Хитой олтин мероси” кўргазмаси билан танишадилар.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. 25-26 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Музейшунослик ва археология тадқиқотлари” мавзусида халқаро форум ўтказилади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги
хабар берди. Унда Россия, Беларусь, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлардан халқаро экспертлар, мутахассис ва меҳмонлар иштирок этади.
Форумда маҳаллий ижодкорлар иштирокида ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарларини яратиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади. Регистон ансамблида ўзбек миллий ҳунармандчилик санъатига оид кўргазма савдолари уюштирилади.
Ўзбекистон маданияти тарихи музейида “Буюк ипак йўли тадқиқотлари” кўп жилдли каталогининг тақдимоти бўлиб ўтади. Унда тарихий манбаларда келтирилган фактлар, ноёб суратлар ўрин олган.
Форум меҳмонлари Шоҳи Зинда мақбарасига ташриф буюришади ҳамда “Ўзбекистон-Хитой олтин мероси” кўргазмаси билан танишадилар.
Форум ёпилишида Регистон ансамблида 3D шоу намойишлари, театрлаштирилган концерт-томоша дастурлари тақдим этилади.