Мигрантларга россияликларникидан кам бўлмаган маош тўлаш таклиф этилди

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры и монеты.
Денежные купюры и монеты. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2023
Oбуна бўлиш
Энди мигрантлар томонидан бошқа давлатларга пул юбориш учун 1 фоизлик давлат комиссияси ундирилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Россияда иш берувчиларга мигрантлар учун мамлакат фуқаролариникидан кам бўлмаган маош тўлашни мажбурий қилиш таклиф этилди. Ушбу таклиф “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” партияси етакчиси Сергей Миронов томонидан билдирилди. Бу ҳақда "Мусофир" Telegram-канали хабар қилди.
Миронов томонидан билдирилган таклиф Россия бош вазирига йўлланган мурожаатда келтирилган.
Меъёр бузилган тақдирда, Миронов кўп болали оилаларнинг ҳаётини яхшилаш учун ишлатиладиган жарималарни белгилашни таклиф қилди. Бундан ташқари, у демографик вазиятни яхшилаш ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини яратишни таклиф қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, бу жамғармани бошқа нарсалар қатори, мигрантлар меҳнатидан фойдаланаётган иш берувчилар учун қўшимча солиқ ҳисобига тўлдириш мумкин.
Қайд этилишича, қўшимча солиқни жорий қилишда “иқтисоднинг яширин секторини ривожлантириш хавфи” мавжуд. Шу сабабли парламент аъзоси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарига муқобил вариантни кўриб чиқишни таклиф қилди: мигрантларнинг бошқа давлатларга жўнатган пул ўтказмалари бўйича 1 фоизлик давлат комиссиясини жорий этиш.
Мироновнинг сўзларига кўра, “мигрантлар бошқа давлатларга пул ўтказиш орқали Россия иқтисодий салоҳиятининг заифлашишига ҳисса қўшади”.
Шунингдек, у чет эллик ишчилар учун суғурта бадалларини тўламаганлик учун иш берувчилар учун жаримани тўланмаган бадалларнинг 20 фоизидан 100 фоизигача оширишни таклиф қилди.
Миронов ушбу таклифларнинг амалга оширилиши демографик пасайиш муаммосини ҳам, меҳнат миграциясининг ўсишини ҳам ҳал қилишини таъкидлади. Унинг фикрича, миграция оқимининг ошиши ҳалокатли оқибатларга олиб келади.
“Россия аҳолисининг янада қисқариши билан бирга миграция оқимининг янада ортиши, вақт ўтиши билан ўз мақомини йўқотиш хавфи остида бўлган давлат тузувчи рус халқининг мавжудлиги учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади”, деди Миронов.
Янгиликлар лентаси
0