Орбан Европани Россия билан хавфсизлик шартномаси тузишга чақирди

© AFP 2023 / Ludovic MarinПремьер-министр Венгрии Виктор Орбан, архивное фото
Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2023
Oбуна бўлиш
Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг қайд этишича, Брюссел “Европа Қўшма Штатлари”ни яратмоқчи.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Европа Россия билан Европа хавфсизлиги келажаги бўйича келишув тузиши керак. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Албатта, биз Россия билан Европа хавфсизлиги келажаги борасида келишувга эришишимиз керак”, деди Орбан Қатардаги иқтисодий форумда.
Венгрия бош вазири, шунингдек, Европа Иттифоқининг келажакда қандай кўринишга эга бўлишига икки хил ёндашув мавжудлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Брюссел “Европа Қўшма Штатлари”ни яратмоқчи ва бир қатор давлатлар, жумладан, Венгрия ҳам аъзо давлатларнинг миллий ваколатларини кенгайтириш тарафдори.
Янгиликлар лентаси
0