Қашқадарё ҳокими бир неча туман ҳокимларини огоҳлантирди

© Фото: пресс-служба хокимията Кашкадарьинской областиМуротжон Азимов
Муротжон Азимов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2023
Oбуна бўлиш
Муротжон Азимов пиллачиликда сусткашлик қилган Шаҳрисабз шаҳри, Ғузор, Касби, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманлари ҳокимларини огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Қашқадарё ҳокими Муротжон Азимов пилла етиштиришда сусткашликка йўл қўяётган 8 нафар ҳоким ва унинг шу масалага масъул ўринбосарлари фаолиятини танқид қилди. 5 нафар туман ҳокимини огоҳлантирди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Муротжон Азимов бошчилигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган ҳокимлик соати бўлиб ўтган.
Унда аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа ташкилотларини куз-қиш мавсумида кўмир маҳсулоти билан узлуксиз таъминлаш, ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини кўмирга мослаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Қарши тумани ва Кўкдала тумани ҳокимларининг ҳисоботлари тингланган.
Вилоят ҳокими аграр соҳада ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.
“Хусусан, пилла етиштиришда қолоқликларга йўл қўйиб келаётган Шаҳрисабз шаҳри, Деҳқонобод, Яккабоғ, Чироқчи, Китоб, Ғузор, Қарши ва Шаҳрисабз туманлари ҳокимлари ҳамда масъул ўринбосарлари танқид қилиниб, уларга камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ муддатлар берилди”, - дейилган хабарда.
Йиғилишда, шунингдек, президентнинг IT соҳасини ривожлантириш юзасидан берган топшириғи бўйича вилоятда анча ишлар амалга оширилган бўлса-да, натижаси йўқлиги, 5 та ҳудуд ҳокими экспорт режасини бажаролмаётгани танқид қилинган. Маҳаллий хизматлар ҳажми биринчи чоракда 223 миллион сўмга ва 100 минг доллар IT хизматлар экспорти амалга оширилган, холос.
Бундан ташқари, жорий йил май ойи учун белгиланган экспорт прогнозларининг бажарилиши муҳокама қилиниб, Шаҳрисабз шаҳри, Ғузор, Касби, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманлари ҳокимлари огоҳлантирилди.
Янгиликлар лентаси
0