Ўзбекистонлик ўқувчилар илк маротаба офлайн тарзда Осиё физика олимпиадасида қатнашмоқда

© Министерство дошкольного и школьного образованияУзбекские школьники принимают участие в Азиатской олимпиаде по физике
Узбекские школьники принимают участие в Азиатской олимпиаде по физике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2023
Oбуна бўлиш
Мазкур олимпиадада энг юқори натижани қайд этган 5 нафар Ўзбекистон вакили 53-Халқаро физика олимпиадасида қатнашиш имкониятини қўлга киритади.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистонлик ўқувчилар илк маротаба офлайн тарзда Осиё физика олимпиадасида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, айни дамда 8 нафар ўзбекистонлик ўқувчилар Монголиядаги Осиё физика олимпиадаси (APhO) да иштирок этмоқда.
Терма жамоа таркиби:
Жавоҳир Султонов — Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
Жасурбек Ғуломжонов — Наманган вилояти, Чуст тумани, 71-мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
Нозимахон Қувондиқова — Хоразм вилояти, Хазорасп тумани, Тўлқин ФМ НТМ, 11-синф ўқувчиси;
Жалолиддин Боймаҳаммадов — Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
Хуршид Рустамов — Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
Миршод Ражабов — Бухоро вилояти, Вобкент тумани, ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
Азизбек Эшмўминов — Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани 12-ИМИ, 11-синф ўқувчиси;
Жавоҳир Саъдуллаев — Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 9-синф ўқувчиси.
Маълумот учун, мазкур олимпиадада энг юқори натижани қайд этган 5 нафар Ўзбекистон вакили 53-Халқаро физика олимпиадасида қатнашиш имкониятини қўлга киритади.
Жорий йилда 53-Халқаро физика олимпиадасига Япония давлати мезбонлик қилади, унда 80 га яқин давлатлардан 400 га яқин ўқувчилар иштирок этиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0