Мўйноқда халқаро “Rally Muynak” экстремал автомобиль мусобақалари ўтказилади

© Министерство культуры и туризмаВ Муйнакском районе пройдут международные экстремальные автомобильные соревнования "Rally Muynak"
В Муйнакском районе пройдут международные экстремальные автомобильные соревнования Rally Muynak - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2023
Oбуна бўлиш
Ушбу мусобақада 40 дан зиёд автомобиль, 20 дан зиёд мотоцикл ва 10 дан зиёд баггиларда умумий ҳисобда 150 га яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида халқаро “Rally Muynak” экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги маълум қилди.
Мусобақа, нафақат Қорақалпоғистон, балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир ҳисобланади. Ушбу мусобақада 40 дан зиёд автомобиль, 20 дан зиёд мотоцикл ва 10 дан зиёд баггиларда умумий ҳисобда 150 га яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, туристларни Қорақалпоғистонга бўлган саёҳат сафарини узайтириш мақсадида бу йилги тадбир жараёнлари 4 кун давом этади. Кундузги вақтлари спорт автомобиллари, багги ва мотоциклларда экстремал мусобақалар, маҳоратли ошпазларнинг гастрономик томошалари бўлиб ўтади, кечқурун машҳур диджейларнинг электрон мусиқий концерт дастурлари ташкиллаштирилади.
Мусобақа трассасининг умумий узунлиги 425 километр бўлиб, ушбу масофанинг аксарият қисми Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубидаги экстремал (йўлсиз) ҳудудлардан иборат. Мотокросс ва автокросс мусобақалари эса махсус трассада ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0