https://sputniknews.uz/20230522/markaziy-osiyo-davlatlari-sogliqni-saqlash-vazirlari-jeneva-35186484.html
Марказий Осиё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари Женевада нималарни муҳокама қилди?
Марказий Осиё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари Женевада нималарни муҳокама қилди?
Sputnik Ўзбекистон
Иштирокчилар “Йўл харитаси” ижросини жадаллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаб олди.
2023-05-22T09:35+0500
2023-05-22T09:35+0500
2023-05-22T11:46+0500
жамият
ўзбекистон
марказий осиё
соғлиқни сақлаш вазири
жсст
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/16/35189072_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_9266ae0f7dfc14262440de98994a0ca7.jpg
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Швейцариянинг Женева шаҳрида бошланган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 76-сессияси доирасида ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан Марказий Осиё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари ўртасида норасмий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Йиғилиш бюро директори Xанс Клюгенинг баёноти билан бошланди. Унда 2022-2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.Хусусан, “Йўл харитаси” Марказий Осиёда иқлим инқирози, CОVID-19 пандемияси асоратлари ҳамда соғлиқ тизими билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, оналар ва болалар саломатлиги кўрсаткичларини янада яхшилаш, ноинфекцион касалликларнинг олдини олишга доир қатор муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади.Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов кейинги йилларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланаётганини таъкидлади.Пандемия даврида ЖССТ кўмагида Ўзбекистонга СOVID-19 га қарши вакцина, тиббий жиҳоз ва препаратлар келтирилиши, ташкилот томонидан касалликни даволаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар минглаб фуқаролар ҳаётини сақлаб қолиш имконини бергани мамнуният билан қайд этилди.Якунда иштирокчилар “Йўл харитаси” ижросини жадаллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаб олди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/16/35189072_315:166:1054:720_1920x0_80_0_0_3e7f63d51c30ed3753d54a17fa1360d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё соғлиқни сақлаш вазирлари женева
марказий осиё соғлиқни сақлаш вазирлари женева
Марказий Осиё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари Женевада нималарни муҳокама қилди?
09:35 22.05.2023 (янгиланди: 11:46 22.05.2023) Иштирокчилар “Йўл харитаси” ижросини жадаллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаб олди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Швейцариянинг Женева шаҳрида бошланган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 76-сессияси доирасида ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан Марказий Осиё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари ўртасида норасмий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Йиғилиш бюро директори Xанс Клюгенинг баёноти билан бошланди. Унда 2022-2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳужжат ўтган йилнинг 11 сентябрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан тасдиқланган. У беш мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган.
Хусусан, “Йўл харитаси” Марказий Осиёда иқлим инқирози, CОVID-19 пандемияси асоратлари ҳамда соғлиқ тизими билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, оналар ва болалар саломатлиги кўрсаткичларини янада яхшилаш, ноинфекцион касалликларнинг олдини олишга доир қатор муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов кейинги йилларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланаётганини таъкидлади.
Пандемия даврида ЖССТ кўмагида Ўзбекистонга СOVID-19 га қарши вакцина, тиббий жиҳоз ва препаратлар келтирилиши, ташкилот томонидан касалликни даволаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар минглаб фуқаролар ҳаётини сақлаб қолиш имконини бергани мамнуният билан қайд этилди.
Якунда иштирокчилар “Йўл харитаси” ижросини жадаллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаб олди.