Лавров ва Саидов музокаралар чоғида меҳнат миграциясига эътибор қаратади

© Unsplash / Ivan HenaoРабочий на стройке
Рабочий на стройке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Москвадаги музокаралар чоғида меҳнат миграциясига эътибор қаратади.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Бахтиёр Саидов Москвадаги музокаралар чоғида меҳнат миграцияси масалаларига эътибор қаратади, деб хабар берди РИА Новости агентлигига Россия ТИВ ахборот ва матбуот департаментида.
Миграция масалаларига оид энг сўнгги янгиликлар - Telegram-каналимизда, обуна бўлинг ва кузатиб боринг.
"Музокаралар чоғида вазирлар меҳнат миграцияси масалаларига эътибор қаратади. 2,5 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси Россияда турли соҳаларда ишламоқда", — дейилган ТИВ хабарида.
ТИВнинг баёнотига кўра, 2022 йил 4 июнда “Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартиби тўғрисида”ги ҳукуматлараро битимнинг кучга кириши ва Россия Федерацияси ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, томонларнинг ҳар бирининг фуқаролари кирган кундан бошлаб 15 кун ичида рўйхатга олиш (яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш) мажбуриятидан озод этилиши мигрантлар учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 21-22 май кунлари амалий ташриф билан Москвада бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Янгиликлар лентаси
0