https://sputniknews.uz/20230522/lavrov-saidov-ukraina-inqirozi-muhokama-35216306.html
Лавров Саидов билан Украина инқирозини муҳокама қилди
Лавров Саидов билан Украина инқирозини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Саидов ва Лавров Украинадаги вазият ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
2023-05-22T20:17+0500
2023-05-22T20:17+0500
2023-05-22T20:18+0500
сиёсат
россия
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
сергей лавров
бахтиёр саидов
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/16/35209748_0:0:2795:1572_1920x0_80_0_0_fad0e641aebee560bf95de2477d516bb.jpg
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақида Россия ТИВга асосланиб РИА Новости хабар берди.Вазирлик маълум қилишича, Москвадаги учрашувда вазирлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир қатор масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларни муҳокама қилган.Бундан ташқари, вазирлар МДҲ, ШҲТ ва ЕОИИ доирасидаги ўзраро позицияларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек, вазирлар Афғонистондаги вазият ва минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни кўриб чиқдилар.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистонда 9 июль куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президент сайловларига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берди. Россия томони ушбу муҳим сиёсий тадбирни тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва уни Россия ҳудудида жойлашган Ўзбекистон фуқароларига ўтказишда ташкилий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
ўзбекистон
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/16/35209748_274:0:2770:1872_1920x0_80_0_0_a850be24f1ca4f5f1b20dd2ff947e8da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саидов лавров россия ўзбекистон украина ҳамкорлик муҳокама
саидов лавров россия ўзбекистон украина ҳамкорлик муҳокама
Лавров Саидов билан Украина инқирозини муҳокама қилди
20:17 22.05.2023 (янгиланди: 20:18 22.05.2023) Саидов ва Лавров Украинадаги вазия ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақида Россия ТИВга асосланиб РИА Новости
хабар берди.
Вазирлик маълум қилишича, Москвадаги учрашувда вазирлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир қатор масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларни муҳокама қилган.
“Минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалалари муҳокама қилинар экан, Лавров Украинадаги мавжуд вазият ва махсус ҳарбий операциянинг бориши ҳақида Россия нуқтаи назарини билдирди”, — дейилади вазирлик баёнотида.
Бундан ташқари, вазирлар МДҲ, ШҲТ ва ЕОИИ доирасидаги ўзраро позицияларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек, вазирлар Афғонистондаги вазият ва минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистонда 9 июль куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президент сайловларига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берди. Россия томони ушбу муҳим сиёсий тадбирни тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва уни Россия ҳудудида жойлашган Ўзбекистон фуқароларига ўтказишда ташкилий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.