Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Лавров: Россияда ўзбекистонликлар сайловда овоз бериши учун барча шароитлар яратилади

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров во время заседания Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-участников Содружества Независимых Государств (СНГ) в узком составе в гостинице "Миньон".
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров во время заседания Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-участников Содружества Независимых Государств (СНГ) в узком составе в гостинице Миньон.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2023
Oбуна бўлиш
Россияда Ўзбекистон фуқаролари президент сайловида овоз бериши учун барча шарт-шароитлар яратилади – Лавров.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Москва июл ойида бўлиб ўтадиган президенти сайловида Ўзбекистон фуқароларининг Россияда овоз бериши учун барча зарур шароитларни яратади, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
“Биламизки, янги конституцияга мувофиқ, жорий йил 9 июл куни президент Мирзиёевнинг муддатидан аввал президент сайловини ўтказиш тўғрисидаги фармони чиқди. Ишончимиз комилки, сайлов кампаниясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юқори ташкилий даражада ўтади. Ўз навбатида биз Россия Федерациясида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари – меҳнат мигрантлари, бошқа ватандошлар ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришлари учун барча шароитларни яратамиз”, — деди у Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашувда.
"Бу борада биз элчихонангиз, Россия Федерациясидаги бошқа дипломатик муассасаларингиз билан жуда яқин ҳамкорлик қилмоқдамиз. Шунинг учун ҳам ушбу тадбир муваффақиятли ўтиши учун барча зарур ишлар амалга оширилади", - деди вазир.
Муддатидан олдин президентлик сайловлари 9 июлга белгиланган. Сайловолди ташвиқоти 10 май куни бошланди. Бу президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш тўғрисидаги конституцияга киритилган ўзгартиришдан кейинги илк президентлик сайлови бўлади.
Янгиликлар лентаси
0