Тошкентда “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди

© uzathletics.uzТошкентда “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди
Тошкентда “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2023
Oбуна бўлиш
Мусобақа Ўзбекистон Қуролли кучлари ва куч ишлатувчи тузилмаларининг вакиллари, ҳарбий ўқув муассасаларининг курсантлари, ҳамда спорт ҳаваскорлари ва профессионал спортчилар иштирокида ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Бугун, 21 май куни Тошкентда “Мен ғолиб” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа Ўзбекистон Қуролли кучлари ва куч ишлатувчи тузилмаларининг вакиллари, ҳарбий ўқув муассасаларининг курсантлари, ҳамда спорт ҳаваскорлари ва профессионал спортчилар иштирокида ўтказилди.
Ҳумо Aрена спорт мажмуасининг ҳудудида 3 км ва 10 км масофаларга югуриш учун 2000 га яқин иштирокчилар тўпланди.
“Мен ғолиб” кўчма кубогини қўлга киритиш учун Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси вакилларидан иборат 8 та жамоа кураш олиб борди. Шунингдек, Қуролли кучлар академияси, Жамоатчилик хавфсизлиги университети, ИИВ академияси, ФВВ вазирлиги, ДХХ академияси ва ДСҚ институтини тақдим этувчи, куч ишлатувчи тузилмаларнинг ўқув юртлари курсантларидан шакллантирилган 6 та жамоа орасида ҳам кубок ўйналди.
Жамоавий мусобақада ғолибликни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўлга киритди.
Янгиликлар лентаси
0