Ўзбекистонда “Россия фасллари”ни очиш биз учун катта шараф – Никита Михалков

Никита Михалков
Никита Михалков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2023
Oбуна бўлиш
Очилишда ўзбек томошабинларига 2021 йил апрель ойида Москвадаги Катта театрнинг тарихий саҳнасида премьераси бўлган “12” спектакли тақдим этилади.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Бугун, 21 май куни Тошкентда “Россия фасллари” рус санъати ва маданияти фестивали очилмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Лойиҳанинг кенг кўламли дастури доирасида йил давомида турли форматдаги 20 дан ортиқ тадбирлар: концертлар, спектакллар, маҳорат дарслари, фильмлар намойиши режалаштирилган.
Очилишда ўзбек томошабинларига Никита Михалков бошчилигидаги Театр ва кино маркази томонидан 2021 йил апрель ойида Москвадаги Катта театрнинг тарихий саҳнасида премьераси бўлган “12” спектакли тақдим этилади.
“Ўзбекистонда “Россия фасллари”ни очиш биз учун катта шараф”, – деди Никита Михалков.
“Россия фасллари” фестивали хорижий томошабинларни рус маданиятининг энг яхши намуналари билан таништириш имконини беради. Лойиҳа Россия Маданият вазирлиги кўмагида амалга оширилади. У ижодий жамоаларнинг гастрол сафарлари, мамлакатнинг энг йирик музейлари кўргазмаларини ўз ичига олади. Уларни рус фильмлари премьералари, муз шоулари ва бошқа акциялар тўлдиради.
Янгиликлар лентаси
0