Тошкентнинг қатор ҳудудларида иссиқ сув ўчирилади — манзиллар

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишКухонный кран.
Кухонный кран. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2023
Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг Миробод туманида 388та истеъмолчилар иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Тошкентнинг қатор ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда Миробод туман ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги Д-600 мм катта сув тармоғида таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Шу муносабат билан 22 май куни соат 9.00дан 23 май соат 20.00гача Миробод туманидаги бир қатор манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Тумандаги қўйидаги кўчаларда иссиқ сув ўчирилади:
Миробод РУ-1; Нукус кўчаси, 1-пр. Катта Миробод, 7-тор Мироншоҳ, Авлиёота кўчаси, Госпитал даҳаси, Миробод, Катта Миробод, Авлиёота-Нукус, Афросиёб-Госпитал, Хонзодабегим, Ойбек, Туркистон, А.Темур, 1-тупик Нукус, Истиқбол, Шахрисабз, Т.Шевченко, Фидокор, Афросиёб, Чимкент, Буюк Турон, Кичик Бешёғоч, Г.Алиев, Якка Чинор, Бухоро, Матбуотчилар, Зарафшон, И.Каримов кўчалари.
Жами 388та истеъмолчилар иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади.
Янгиликлар лентаси
0