Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилмоқда?

© SputnikДорожные знаки
Дорожные знаки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2023
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг тўрт ойи давомида Ўзбекистон 80 мингдан ошиқ енгил автомобиллар ишлаб чиқарди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистонда 4 ойда 27 739 та “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Ҳайдовчилар диққатига! Ўзбекистонда 360°да қоидабузарликларни аниқлаш бошланди — видео
Қайд этилишича, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-апрель ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони 80 мингдан ошди.
Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
“Cobalt” - 27 739 дона;
“Lacetti-Gentra” - 20 673 дона;
“Damas” - 19 052 дона;
"Tracker" - 3 618 дона;
“Onix” - 3 104 дона;
“Nexia T-250” - 1 985 дона;
Махсус енгил автомобиллар - 7 194 дона.
АвтоВАЗ Ўзбекистонда Lada Vesta йиғишни йўлга қўймоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 283,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 10 489 та енгил автомобиль импорт қилган.Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1981 тага ошган. Ўзбекистон 3 ойда 19 та давлатдан енгил автомобиллар импорт қилган.
Янгиликлар лентаси
0