Уй нони сотиб бутун Сирдарёга машҳур бўлган новвой аёл — видео

Oбуна бўлиш
Новвойликдан даромад кам, лекин у Гулбаҳор опанинг севимли ишга айланган. Унинг маҳсулотлар турини кенгайтириш бўйича бир орзуси бор.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида яшовчи Гулбаҳор Худойбердиева қарийб 20 йилдан буён нон пишириб сотади. Одамлар унинг нонини харид қилгани вилоятнинг турли бурчакларидан келишади. Даромад кам бўлишига қарамай, новвойлик Гулбаҳор опанинг севимли иши.
У нон сотиб кўрган даромади билан ёлғиз ўзи уч қизини улғайтириб, уларни ўқитишга эришган. Унинг орзуси – маҳсулотлари турини кенгайтириш учун кичик бир новвойхона очиш.
Янгиликлар лентаси
0