Испания армиясининг F-18 қирувчи самолёти ҳалокатга учради

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишФорум "Армия-2020". Демонстрационные полеты
Форум Армия-2020. Демонстрационные полеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2023
Oбуна бўлиш
Испанияда ҳаво кучлари кўргазмаси вақтида F-18 қирувчи самолёти номаълум сабабларга кўра ерга қулади.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Испания армиясининг F-18 қирувчи самолёти Сарагоса авиабазасида ҳалокатга учради, дея хабар берди РИА Новости.
Ҳалокат пайтида ҳаво кучлари кўргазмаси ўтказилаётган бўлган. Ўша жараёнда самолёт номаълум сабабларга кўра ерга қулаган.
Учувчи ўзини ирғитишга улгурган ва у дарҳол тиббий вертолётда касалхонага олиб кетилди.
Авария сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Ўт ўчирувчилар қирувчи самолёт ҳалокатга учраганидан бир неча дақиқа ўтиб, у келтириб чиқарган ёнғинни ўчириш учун воқеа жойига етиб келган.
Янгиликлар лентаси
0