Ёшларнинг таклифларини Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига олиб чиқишга тайёрмиз — Нарбаева

© Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан Председатель Сената встретилась с членами Молодежного парламента
 Председатель Сената встретилась с членами Молодежного парламента  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2023
Oбуна бўлиш
Танзила Нарбаева парламентдаги ёшлардан муҳим масалалар бўйича таклиф киритишни сўради.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ёшлар парламенти аъзолари томонидан киритилган таклифларни Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига олиб чиқишга тайёрмиз. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева маълум қилди.
Сенат раиси Ёшлар парламентининг барча аъзолари билан мулоқот ўтказди. У ўз сўзида Ёшлар парламенти ўз фаолиятида эътибор қаратиши лозим бўлган айрим масалаларга тўхталиб ўтди.
© Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан Председатель Сената встретилась с членами Молодежного парламента
 Председатель Сената встретилась с членами Молодежного парламента  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2023

“Сенатнинг ялпи мажлисларида сенаторлар томонидан айрим ҳудудларда кўтарилган масала бошқа ҳудудлар учун ҳам долзарб бўлиши мумкин. Шу маънода Ёшлар парламенти аъзолари ҳудудлардаги ёшлар учун муҳим бўлган масалалар бўйича фаоллик кўрсатиб, халқ депутатлари туман, шаҳар, вилоят Кенгашларига ёки Сенатнинг тегишли қўмиталарига таклифлар киритса, биз уларни Сенат Кенгаши ёки Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига олиб чиқишга тайёрмиз”, -дейди Нарбаева.

© Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан Председатель Сената встретилась с членами Молодежного парламента
 Председатель Сената встретилась с членами Молодежного парламента  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2023
Қайд этилишича, нафақат МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси, балки кенгроқ миқёсда - жаҳон халқаро парламент тузилмалари майдонларига ҳам чиқиш зарур. Хусусан, Европа Иттифоқи, Осиё мамлакатлари АҚШ парламентлари билан муносабатларни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш мақсадга мувофиқ бўлади, дея қўшимча қилди Сенат раиси.
© Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан Председатель Сената встретилась с членами Молодежного парламента
 Председатель Сената встретилась с членами Молодежного парламента  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2023
Янгиликлар лентаси
0