Ўзбекистонда тарқатиш тақиқланган материаллар рўйхати эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган 500 тадан ортиқ ижтимоий саҳифалари, сайтлар, китоблар ва нашидалар рўйхати эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган мамлакатга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини (2023 йил 17 май ҳолатига кўра) эълон қилди.
1/4
2/4
3/4
4/4
Қайд этилишича, сўнги вақтларда турли экстремистик ва террористик ташкилотларнинг медиамарказлари томонидан тайёрланган тарғибот материаллари интернет тармоқларида кенг тарқатилмоқда.
“Бу эса, ўз навбатида, нафақат юртимизда, балки жаҳон ҳамжамиятида бу каби маълумотларни аҳоли орасида тарқалишини олдини олишга, уларни ижтимоий тармоқларда аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш бўйича механизмлар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ қилиш заруратини кун тартибига қўймоқда”, — дейилади хабарда.
Ўтган даврлар мобайнида АҚШда 68 та, Россияда 47 та, Буюк Британия 78 та ва Туркияда 15 та экстремистик ва террористик ташкилотларнинг фаолияти тақиқланган. Шунингдек, Россияда 5342 та, Қозоғистонда 1133 та, Қирғизистонда 167 та ва Тожикистонда 2417 та радикал контентлар суд томонидан тақиқланган.
Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистонда ҳам экстремистик ва террористик мазмундаги материаллар жойлаштирилган интернет сайтлари, каналлар, профилларни аниқлаш ва уларни фаолиятига чек қўйиш юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда йўлга қўйилган механизм асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур механизмга асосан, Дин ишлари бўйича қўмита, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда интернет тармоғидаги радикал диний мазмундаги контентлар аниқланиб, Олий суд қарори билан улар экстремистик ва террористик материаллар деб топилади.
Шу билан бирга, диний мазмундаги қуйидаги ғоялар акс этган материаллар тегишли қонун ҳужжатларига кўра Ўзбекистон ҳудудида тайёрлаш ва тарқатилишига йўл қўйилмайди:
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;
Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;
уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм ва сепаратизм ғояларини тарғиб этиш;
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;
диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;
диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;
фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;
давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш.
“Кези келганда, сизлардан, шубҳали диний мазмундаги аудио, видео ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларни интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан юклаб олмаслик ва тарқатмасликни сўраб қоламиз", — дейилади қўмита хабарида.
Янгиликлар лентаси
0