Мирзиёев Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини 2 баравар ошириш ташаббусини илгари сурди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана выдвинул важные инициативы по дальнейшему углублению регионального сотрудничества
Президент Узбекистана выдвинул важные инициативы по дальнейшему углублению регионального сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2023
Oбуна бўлиш
Келгуси йилда Самарқандда Миллий ривожланиш стратегияларини ўзаро боғлаш масалалари бўйича халқаро экспертлар конференциясини ўтказиш таклиф қилинди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Сиань шаҳрида “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммитида иштирок этиб, 2030 йилга бориб минтақа мамлакатларининг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини икки баравар ошириш ташаббусини илгари сурди.
Ўзбекистон президенти ўз сўзида савдо, инвестиция, транспорт ва гуманитар соҳалардаги минтақавий шерикликни ривожлантириш бўйича қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.
Стратегик ёндашувлар, комплекс тавсия ва ечимларни, минтақавий ва глобал миқёсда туб ўзгариш ясайдиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида олти мамлакатнинг етакчи “ақл” марказлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.
Буни муҳокама қилиш учун майдон сифатида келгуси йилда Самарқандда Миллий ривожланиш стратегияларини ўзаро боғлаш масалалари бўйича халқаро экспертлар конференциясини ўтказиш таклиф қилинди.
Президент минтақа мамлакатларининг барқарор ривожи учун зарур шароитларни шакллантириш, бунда асосий эътиборни камбағалликка қарши самарали курашишга қаратиш масалаларига алоҳида тўхталди.
"Ҳудудларда, энг аввало қишлоқ жойларда турмуш даражасини ошириш ва уларни ривожлантириш бўйича аниқ вазифалардан иборат қўшма дастурни қабул қилсак ва амалга оширсак, бу халқларимиз томонидан қўллаб-қувватланиши ва 2030 йилга қадар кун тартиби мақсадларига эришишга умумий ҳиссамиз бўлишига ишонаман", - деди Ўзбекистон етакчиси.
Давлат раҳбари Янги иқтисодий мулоқотни шакллантириш ва ўзаро боғлиқликни кучайтириш, 2030 йилга бориб минтақа мамлакатларининг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини икки баравар ошириш ташаббусини илгари сурди.
Бу борада қуйидагилар таклиф қилинди:
Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни мутаносиб ошириб бориш;
Самарали савдо-логистика инфратузилмаси ва замонавий улгуржи-тақсимот тармоқлари, “яшил” ва экспресс йўлаклар, электрон тижорат учун умумий платформаларни йўлга қўйиш.
Қулай шароитлар ва зарур ҳуқуқий асосларни шакллантириш учун Ўзаро савдога кўмаклашиш ва инвестицияларни рағбатлантириш тўғрисида кўп томонлама битимни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқиш таклифи билдирилди.
Янгиликлар лентаси
0