Мирзиёев Хитой иштирокидаги қўшма корхоналарни ишга туширди
Oбуна бўлиш
Жами 3,3 миллиард долларлик 15 та лойиҳа ишга туширилди ва янги корхоналар қурилиши бошланди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи иккинчи куни доирасида қатор ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн ҳамроҳлигида шу кунларда Сиань шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмасига ташриф буюрди.
Кўргазма доирасида Сиань шаҳри ҳамда Сирдарё, Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ўртасидаги телекўприк орқали янги қўшма лойиҳаларни тантанали ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
"Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, жами 3,3 миллиард долларлик 15 та лойиҳани - автомобиль ва электромобиллар, қурилиш материаллари, металлдан кенг турдаги маҳсулотлар, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди ва янги корхоналар қурилишига старт берди", - дейилган хабарда.
Делегациялар кўргазмада икки мамлакатнинг саноат, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, фан, таълим ва инновациялар соҳаларидаги кооперациясига бағишланган стендларни кўздан кечирди.
Ўзаро манфаатли шериклик натижалари ва режалари, эришилган янги келишувлар, Ўзбекистонда амалга ошириш учун ташриф арафасида махсус ишлаб чиқилган истиқболли инвестиция лойиҳалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмаси
1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмаси
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмаси
2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмаси
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмаси
3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмаси
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмаси
4/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмаси