Мигрантлар Россия қоидалари ва урф-одатларини ҳурмат қилиши керак – Путин

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин. Архивное фото
Президент РФ В. Путин. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари мамлакатнинг вазифаси асосий миграция оқими келаётган мамлакатлар билан ишлаш эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россияга келаётган мигрантлар Россия жамияти қоидаларини ҳурмат қилишлари шарт. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Миллатлараро муносабатлар кенгаши йиғилишида маълум қилди.
“Россияга ишлашга, ўқишга келаётган барчага бўлган шак-шубҳасиз талаб – бу урф-одатларимизни ҳурмат қилиш, Россия жамияти нормалари ва қоидаларига риоя қилиш. Бунда минтақий жиҳат ҳам жуда муҳим. Москвага, Шимолий Кавказга ёки бирор бошқа жойга келаётган мигрант ҳам умумроссия нормалари, ҳам у келаётган минтақа қонун-қоидаларини билиши даркор. Албатта”, - деди Россия раҳбари.
Путин Россия маҳаллий иқтисодиёт учун зарур бўлган мутахассислар учун очиқ эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг бошқа мамлакатларга қараганда миграция соҳасида иш олиб бориши осонроқ, чунки бу ердаги мигрантларнинг асосий қисмини Россияга маданий жиҳатдан яқин бўлган собиқ Совет Иттифоқи республикалари фуқаролари ташкил этади.
Россия раҳбари мамлакатнинг вазифаси асосий миграция оқими келаётган мамлакатлар билан ишлаш эканини таъкидлади.
“Шуни таъкидлашни истайманки, бу мамлакатлар раҳбарияти ҳам биз билан биргаликда бу қўшма ишга тайёр. Гап бизнинг жамоат ташкилотларимиз, Россия миллий бирлашмалари билан яқинроқ ишлаш учун рус мактабларини очиш ҳақида бормоқда. Бу ерда бу вазифани етарлича самарали ечиш учун кўплаб имкониятларимиз бор”, - деди Путин.
Аввалроқ Россия меҳнат мигрантлари учун намунавий мослашув курсини ишлаб чиқаётгани хабар қилинган эди. У 1 июлга қадар тайёр бўлиши ва тўртта пилот минтақада синовдан ўтказилиши керак.
Янгиликлар лентаси
0