https://sputniknews.uz/20230518/xitoy-qirgiziston-ozbekiston-temir-yoli-35070997.html
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлига оид янги ҳужжат имзоланди
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлига оид янги ҳужжат имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлининг кейинги босқичларини белгилаб берувчи ва лойиҳани молиялаштиришга доир янги ҳужжат имзоланди.
2023-05-18T17:55+0500
2023-05-18T17:55+0500
2023-05-18T19:28+0500
иқтисод
“хитой-қирғизистон-ўзбекистон” темир йўли
хитой
темир йўл
ўзбекистон
қирғизистон
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/12/35070235_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_7af8e2b59bdf8d25a0dc3f6ab8298b30.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Хитойнинг Сиан шаҳрида Хитой тараққиёт ва ислоҳотлар Давлат қўмитаси, Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Ўзбекистон транспорт вазирлиги ўртасида Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича кейинги босқичларни назарда тутувчи уч томонлама ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.Бугунги кунга келиб томонлар темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий асосларини уч томонлама қўшма баҳолаш ишларини амалга оширган. Кейинчалик эса экспертиза ўтказилиши режалаштирилган.Бу лойиҳа минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам бериб, Марказий Осиё давлатларининг транспорт йўналишларини диверсификация қилиш ва минтақанинг халқаро транспорт-транзит маркази сифатида рақобатбардошлигини оширишни ўз олдига мақсад қилган.Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўл қурилиши май ойида бошланиши мумкинХитой – Қирғизистон –Ўзбекистон темир йўлининг умумий узунлиги тахминан 454 километрни ташкил этади, шундан 280 километр Қирғизистон ҳудудидан ўтиши режалаштирилган. Линияда умумий 18 та станция, узунлиги 26,1 км 81 та катта ва ўрта кўприклар, узунлиги 120,39 км 41 та туннель қурилади. Кўприклар ва туннелларнинг жами узунлиги 146,49 км бўлиб, бу линия умумий узунлигининг 47,0% ни ташкил қилади.Лойиҳанинг амалга оширилиши Шарқий Осиёдан Яқин Шарқ ва Жанубий Европа мамлакатларига бўлган йўлни тахминан 900 км, юк етказиб бериш муддатлари эса 7-8 кунга камайтиради. Дастлабки прогнозларга кўра, юк ташиш ҳажми йилига 12-15 миллион тоннани ташкил этади.
хитой
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/12/35070235_87:0:1200:835_1920x0_80_0_0_645d971c8fa2f4ad50883f2133df1319.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой қирғизистон ўзбекистон темир йўл лойиҳа ҳужжат марказий осиё
хитой қирғизистон ўзбекистон темир йўл лойиҳа ҳужжат марказий осиё
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлига оид янги ҳужжат имзоланди
17:55 18.05.2023 (янгиланди: 19:28 18.05.2023) Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлининг кейинги босқичларини белгилаб берувчи ва лойиҳани молиялаштиришга доир янги ҳужжат имзоланди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Хитойнинг Сиан шаҳрида Хитой тараққиёт ва ислоҳотлар Давлат қўмитаси, Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Ўзбекистон транспорт вазирлиги ўртасида Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича кейинги босқичларни назарда тутувчи уч томонлама ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилди. Бугунги кунга келиб томонлар темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий асосларини уч томонлама қўшма баҳолаш ишларини амалга оширган. Кейинчалик эса экспертиза ўтказилиши режалаштирилган.
“Мазкур ҳужжат ушбу лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини белгилаб, қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, инвестициялар ва молиялаштириш моделини ўрганиш ва аниқлашни ўз ичига олади”, - дейилган хабарда.
Бу лойиҳа минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам бериб, Марказий Осиё давлатларининг транспорт йўналишларини диверсификация қилиш ва минтақанинг халқаро транспорт-транзит маркази сифатида рақобатбардошлигини оширишни ўз олдига мақсад қилган.
Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон темир йўлининг умумий узунлиги тахминан 454 километрни ташкил этади, шундан 280 километр Қирғизистон ҳудудидан ўтиши режалаштирилган. Линияда умумий 18 та станция, узунлиги 26,1 км 81 та катта ва ўрта кўприклар, узунлиги 120,39 км 41 та туннель қурилади. Кўприклар ва туннелларнинг жами узунлиги 146,49 км бўлиб, бу линия умумий узунлигининг 47,0% ни ташкил қилади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши Шарқий Осиёдан Яқин Шарқ ва Жанубий Европа мамлакатларига бўлган йўлни тахминан 900 км, юк етказиб бериш муддатлари эса 7-8 кунга камайтиради. Дастлабки прогнозларга кўра, юк ташиш ҳажми йилига 12-15 миллион тоннани ташкил этади.