Ўзбекистон Тожикистондан электр энергия импорти ҳажмини оширди

© Sputnik / Илья НаймушинЛЭП
ЛЭП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Тожикистондан электр энергияси импорти олдинги ҳажмларга қайтмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон Тожикистондан 2023 йилнинг май-сентябрь ойларида 1 млрд 285 млн кВт/соат электр энергиясини импорт қилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" ахборот хизмати хабар қилди.
12 май куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва "Барқи Точик" ОАЖ ўртасида тегишли шартнома имзоланган.
Республикада энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминланиш, мақсадида 2018 йилдан бошлаб Тожикистондан электр энергиясини импорт қилиш ишлари қайта йўлга қўйилган.
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" маълумотига кўра:
2018 йил апрель-сентябрь ойларида 1,48 млрд кВт/соат ҳажмда;
2019 йил апрель-октябрь ойларида 1,42 млрд кВт/соат ҳажмда;
2020 йил май-сентябрь ойларида 566,7 млн кВт/соат ҳажмда электр энергияси импорт қилинган.
"Барқи Точик"нинг 2020 йил 13 июлдаги хатига асосан Вахш дарёсининг суви 50 фоизга камайганлиги ва бунинг натижасида Нурек гидроэлектр станцияси сув омборида сув сатҳининг 2019 йилга нисбатан 10 метрга пасайганлиги сабабли 2020 йил 16 июлдан бошлаб Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш қисман тўхтатилган эди.
Шундан сўнг 2021 йил май-сентябрь ойларида 1 млрд 143,6 млн кВт соат ҳажмда, 2022 йил апрель-сентябрь ойларида 823,2 млн кВт соат ҳажмда электр энергияси импорт қилинди.
Янгиликлар лентаси
0