Ўзбекистонга нефть ва газ соҳасидаги ҳомий компанияларнинг вакиллари келди

© Хокимият города Ташкент25-я Международная выставка "Нефть и газ Узбекистана — OGU 2023
25-я Международная выставка Нефть и газ Узбекистана — OGU 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2023
Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” кўргазмаси 47 мамлакатдан 2500 дан ортиқ иштирокчи ва 250 та ҳомий компанияларни жамлади.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистонга 47 мамлакатдан нефть ва газ соҳасидаги ҳомий компанияларнинг вакиллари ташриф буюрди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Тошкентда “Ўзбекистон нефть ва гази — OGU 2023” 25-юбилей Халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Кўргазмада Германия ва Россия компаниялари миллий экспозиция билан, жамоавий стендлар таркибида эса Италия, Канада, Хитой ва Корея Республикаси компаниялари иштирок этмоқда.
© Хокимият города Ташкент25-я Международная выставка "Нефть и газ Узбекистана — OGU 2023
25-я Международная выставка Нефть и газ Узбекистана — OGU 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2023
25-я Международная выставка "Нефть и газ Узбекистана — OGU 2023
“Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” кўргазмаси 47 мамлакатдан 2500 дан ортиқ иштирокчи ва 250 та ҳомий компанияларни жамлади.
Тадбирлар:
25-Халқаро “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” кўргазмаси;
16-Халқаро “Энергетика, энергия тежаш, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2023” кўргазмаси;
“Яшил энергия тежовчи технологиялар – GETCA 2023” ихтисослаштирилган бўлими ва 3-Халқаро энергетика анжумани.
Энергетика форумида дунёнинг 27 мамлакатидан 400 дан ортиқ компания ва брендлар, 500 дан зиёд делегатлар иштирок этмоқда.
Иштирокчилар орасида “Gazprom”, “Lukoyl”, “Socar”, “Gazprombank”, “Tatneft”, “Siemens Energy”, “Huawei”, “Rosatom” каби компаниялар бор.
Форум доирасида III Халқаро энергетика конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда саноатни ривожлантиришнинг долзарб тенденциялари кенг намойиш этилади.
Кўргазма доирасида ёшлар семинари зонаси фаолият юритиб, унда ёш олимлар ва соҳа мутахассисларининг инновацион ғоялари муҳокамаси ва тақдимотлари ўтказилади.
Шунингдек, ёш олимлар учун “Ёш олимлар семинари” ташкил этилади ҳамда унда барча фаол ёш олимлар томонидан нефт ва газ саноати бўйича ўз илмий ишлари натижалари бўйича маърузалар ҳамда олинган илмий натижалари юзасидан илмий-инновацион ишлар кўргазмасини ташкил этиш имкониятлари берилади.
Бунга қўшимча равишда, нефт ва газ соҳаси бўйича жамоалар ўртасида “Keys чемпионат” ҳам ўтказилади.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросими 19 май куни соат 11:00 да “Ўзекспомарказ” ҳудудидида бўлиб ўтади. Халқаро конференция доирасидаги техник ва панел сессиялари 20 май куни соат 09:00 дан 17:00 гача International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг Амир Темур залида бўлиб ўтади.
Тадбир 20 майга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0