Наманганда халқаро фестиваль учун тайёрланган гуллар қандай сақланади — фото

Oбуна бўлиш
Намангандаги 8,5 сотих майдонда турли композициялар яратилиб, 120 минг дона гул экиш ишлари ниҳоясига етди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Наманганда ўтказиладиган 62-халқаро гуллар фестивалида гулларни бир ой давомида яшнаб туриши учун томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Фарҳод Мамадалиев Sputnik мухбирига маълум қилди.
© Архив хокимията Наманганской области
Подготовка к фестивалю цветов в Намангане. - Sputnik Ўзбекистон
1/9
© Архив хокимията Наманганской области
Подготовка к фестивалю цветов в Намангане. - Sputnik Ўзбекистон
2/9
© Архив хокимията Наманганской области
Подготовка к фестивалю цветов в Намангане. - Sputnik Ўзбекистон
3/9
© Архив хокимията Наманганской области
Подготовка к фестивалю цветов в Намангане. - Sputnik Ўзбекистон
4/9
© Архив хокимията Наманганской области
Подготовка к фестивалю цветов в Намангане. - Sputnik Ўзбекистон
5/9
© Архив хокимията Наманганской области
Подготовка к фестивалю цветов в Намангане. - Sputnik Ўзбекистон
6/9
© Архив хокимията Наманганской области
Подготовка к фестивалю цветов в Намангане. - Sputnik Ўзбекистон
7/9
© Архив хокимията Наманганской области
Подготовка к фестивалю цветов в Намангане. - Sputnik Ўзбекистон
8/9
© Архив хокимията Наманганской области
Подготовка к фестивалю цветов в Намангане. - Sputnik Ўзбекистон
9/9
Наманганда 21 майдан 21 июнь кунига қадар ўтказиладиган 62-халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик жараёнлари қизғин кечмоқда.
Қайд этилишича, халқаро фестивалга тайёргарлик 1 ой аввал бошланган.

“Ҳозирда Наманган гулларга бурканда, шаҳар кўчалари ва хиёбонлар ўзгариб кетди. Ишонаманки, бу фестиваль ҳамма учун унутилмас лаҳзаларни туҳфа этади. Биз барча меҳмонларни кутиб олишга тайёрмиз”, - деди Фарҳод Мамадалиев.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли боғда ажратилган 8,5 сотих майдонда турли композициялар яратилиб, бунинг учун 15 хилдаги 120 минг дона гул экиш ишлари ниҳоясига етган. Ҳудуддаги гуллар бир ой давомида яшнаб туриши учун томчилатиб суғориш анжомлари уланган.
Шунингдек, Намангандаги Марказий Осиёда бебаҳо ва ягона ҳисобланган “Афсоналар водийси” ҳам гуллар билан безатилган.
Халқаро гуллар фестивали Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Унда "Namangan Tech Summit" халқаро IT форуми, таниқли ўзбек ва хориж юлдузларининг концертлари, модалар ҳафталиги ("Fashion Week"), фольклор гуруҳларининг чиқишлари, лазер, дрон, иллюзия ва талант шоулар, ҳунармандларнинг миллий кўргазмалари, халқаро этноспорт турнирлари бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0