https://sputniknews.uz/20230518/bmt-butunjahon-barqaror-transport-kuni-35044387.html
БМТ Бутунжаҳон барқарор транспорт кунини белгилаб берди
БМТ Бутунжаҳон барқарор транспорт кунини белгилаб берди
Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бутунжаҳон барқарор транспорт кунини эълон қилди. Ташкилотга аъзо 67 давлат унинг ҳаммуаллифлари бўлди.
2023-05-18T08:57+0500
2023-05-18T08:57+0500
2023-05-18T11:33+0500
дунёда
туркманистон
бмт
транспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/16/25546567_0:1:1188:669_1920x0_80_0_0_84f62c7d389481f43edbc3589187f856.png
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бутунжаҳон барқарор транспорт кунини 26 ноябрь этиб белгилади. Бу ҳақда “Neýtralnyý Turkmenistan” газетаси хабар берди.БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг 70-ялпи мажлисида Туркманистон ташаббуси билан резолюция қабул қилинди, унга кўра 26 ноябрь Бутунжаҳон барқарор транспорт куни дея эълон қилинди. Қайд этилишича, ҳужжат бир овоздан қабул қилинди, БМТга аъзо 67 давлат унинг ҳаммуаллифлари бўлди.Газета 26 ноябрь - Бутунжаҳон барқарор транспорт куни санасини танлаш рамзийлигини таъкидламоқда. Унга кўра, 2016 йилнинг 26 ноябрь куни Ашхободда БМТнинг Барқарор транспорт бўйича биринчи глобал конференцияси бўлиб ўтган.Нашр шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси “Жаҳон барқарор транспорт куни” резолюциясини қабул қилишда БМТ Бош Ассамблеяси 2014, 2015, 2017 ва 2021 йилларда Ашхобод ташаббуси билан қабул қилинган, транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга сифат жиҳатидан янги суръат бағишлашга мўлжалланган ҳужжатларга тўхталганини қайд этди.Амалдаги резолюцияда барча аъзо давлатлар, БМТ тизимидаги ташкилотлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти, Бутунжаҳон барқарор транспорт кунини барқарор транспорт соҳасида жамоатчилик билимини ошириш, экологик тоза транспортни ривожлантириш ва бошқаларга қаратилган таълим тадбирларини ўтказиш орқали нишонлашни тақдим этади.2018 йилда БМТ Бош Ассамблеяси Туркманистон ташаббуси билан 3 июнни Бутунжаҳон велосипед куни деб эълон қилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/16/25546567_148:0:1040:669_1920x0_80_0_0_a0ac58e18e23ed521fcc386a629dfdee.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё туркманистон бмт транспорт
дунё туркманистон бмт транспорт
БМТ Бутунжаҳон барқарор транспорт кунини белгилаб берди
08:57 18.05.2023 (янгиланди: 11:33 18.05.2023) БМТ Бутунжаҳон барқарор транспорт кунини эълон қилди. Ташкилотга аъзо 67 давлат унинг ҳаммуаллифлари бўлди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бутунжаҳон барқарор транспорт кунини 26 ноябрь этиб белгилади. Бу ҳақда
“Neýtralnyý Turkmenistan” газетаси хабар берди.
БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг 70-ялпи мажлисида Туркманистон ташаббуси билан резолюция қабул қилинди, унга кўра 26 ноябрь Бутунжаҳон барқарор транспорт куни дея эълон қилинди.
Қайд этилишича, ҳужжат бир овоздан қабул қилинди, БМТга аъзо 67 давлат унинг ҳаммуаллифлари бўлди.
Газета 26 ноябрь - Бутунжаҳон барқарор транспорт куни санасини танлаш рамзийлигини таъкидламоқда. Унга кўра, 2016 йилнинг 26 ноябрь куни Ашхободда БМТнинг Барқарор транспорт бўйича биринчи глобал конференцияси бўлиб ўтган.
Нашр шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси “Жаҳон барқарор транспорт куни” резолюциясини қабул қилишда БМТ Бош Ассамблеяси 2014, 2015, 2017 ва 2021 йилларда Ашхобод ташаббуси билан қабул қилинган, транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга сифат жиҳатидан янги суръат бағишлашга мўлжалланган ҳужжатларга тўхталганини қайд этди.
Амалдаги резолюцияда барча аъзо давлатлар, БМТ тизимидаги ташкилотлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти, Бутунжаҳон барқарор транспорт кунини барқарор транспорт соҳасида жамоатчилик билимини ошириш, экологик тоза транспортни ривожлантириш ва бошқаларга қаратилган таълим тадбирларини ўтказиш орқали нишонлашни тақдим этади.
2018 йилда БМТ Бош Ассамблеяси Туркманистон ташаббуси билан 3 июнни Бутунжаҳон велосипед куни деб эълон қилган.