Югуриш марафони туфайли Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

© СС0 / Unsplash / Will PoradaЗнак стоп, иллюстративное фото
Знак стоп, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Oбуна бўлиш
“Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Жорий йилнинг 21 май куни “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 20 май куни соат 10:00 дан 21 май куни соат 11:00 гача:
Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;
21 май куни соат 5:30 дан соат 9:00 гача:
Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;
Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача вақтинча ёпилади.
“Ҳайдовчилардан узр сўраган ҳолда, уларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0